Якка тартибда дарс ўтувчи ўқитувчиларга қандай ҳақ тўланади?

Якка тартибда дарс ўтувчи ўқитувчиларга қандай ҳақ тўланади?

Якка тартибда ўтилган дарслар учун соатбай ҳақ тўланмайди. Улар ҳам умумий қоида бўйича таъриф асосида тўланади.

 

Ҳукуматнинг 2020 йил 30 июндаги «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги 3271-сонли қарор низомининг 23-бандига кўра, якка тартибда ўтилган дарсларга ҳам тарификация асосида ҳақ тўланади.

 

Бунда дарс соатларининг миқдори, ўқитувчининг тоифаси ва бошқалар ҳисобга олинади.

 

Айнан шу қоидага кўра, якка тартибда ўтилган дарслар учун ҳақ тарификация асосида тўланади.

 

Бундан англашиладики, ушбу иш ҳақи Меҳнат кодексининг 257-моддаси билан таътил пулини ҳисоблашда қўшилади.

 

Аввалроқ, якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларга дарс берганлик учун йўл компенсацияси тўланиши ҳақида хабар берган эдик.