Ходим иккинчи марта олий таълимда ўқиётган бўлса, ўқиш вақтида иш ҳақи сақланадими?

Ходим иккинчи марта олий таълимда ўқиётган бўлса, ўқиш вақтида иш ҳақи сақланадими?

Меҳнат кодексининг 386-моддасига асосан ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилиши белгиланган.

 

Мазкур кафолатлар ва компенсациялар, шунингдек тегишли даражадаги таълим олган ҳамда иш берувчи томонидан ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувга мувофиқ таълим олишга юборилган ходимларга ҳам берилиши мумкин.

 

Ишни бир вақтнинг ўзида таълим фаолиятини амалга оширувчи икки ташкилотдаги ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимга фақат ушбу ташкилотларнинг бирида (ходимнинг танловига кўра) олаётган таълими муносабати билан кафолатлар ва компенсациялар берилади.

 

Лекин иккинчи марта олий таълимда ўқиётганлар учун ўқув таътили берилади лекин бунда иш ҳақи сақланмайди.

 

Яъни ўқув таътили вақтида ойлик тўланмайди.

 

Аввалроқ, ходим сиртқи таълимда ўқишга кетган даврда ҳам иш ҳақи тўланиши ҳақида хабар берган эдик.