Мактабдаги дарслар вақтини қисқартириш мумкинми?

Мактабдаги дарслар вақтини қисқартириш мумкинми?

Амалдаги тартибга кўра, дарс машғулотининг давомийлиги 45 дақиқа этиб белгиланган. Бу нормани юқори турувчи ташкилотнинг махсус кўрсатмаси бўлмай туриб, мутлақо ўзгартириб бўлмайди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомнинг 25-бандида таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишдаги аниқ муддатлар белгилаб берилган.

 

Яъни, таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга тўлиқ амал қилинади:

 

– ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта (I синфлар учун — 33 ҳафта);

 

– ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I-IV синфлар учун — 5 кун);

 

– дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;

 

– дарс машғулотлар оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги 5-10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги 15-30 — дақиқа).

 

Мактаб маъмурияти юқорида белгилаб берилган муддатларга тўлиқ риоя қилиши зарур.

 

Хулоса қилиб айтганда, дарс жараёни вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқага қисқартириш мумкин эмас.

 

Аммо дарс машғулотлари оралиғидаги танаффусларнинг давомийлигини 5 дақиқагача қисқартириш мумкин.