Мактаб маслаҳатчисининг вазифалари нималардан иборат?

Мактаб маслаҳатчисининг вазифалари нималардан иборат?

Мактаб маслаҳатчиси лавозими ўқувчиларнинг етакчилик, ташаббускорлик ва жамоада ишлаш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган ҳамда уларнинг илмий, маданий, спорт ва ижтимоий салоҳиятини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

 

Мактаб маслаҳатчиси қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:

 

— умумий ўрта таълим ташкилотларида «Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастури мазмунини ёритиш, унда назарда тутилган ғоя ва мақсадларни ўқувчилар ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш;

 

— «Келажак» марказларининг тармоқ тўгараклари фаолиятини тизимли ташкил этиш;

 

— ўқувчиларни тарихий обидалар, маданий ёдгорликлар, миллий ва умуминсоний қадриятлар билан яқиндан таништириш;

 

— ўқувчиларда етакчилик қобилияти, ташаббускорлик ва жамоа билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида турли лойиҳалар, клублар, дебатларни йўлга қўйиш;

 

— маданият, санъат, китобхонлик, спорт ва экологик йўналишлардаги лойиҳаларни ташкил этиш, улар орқали ўқувчиларда эстетик дидни шакллантириш, жисмоний фаолликни ошириш, китоб ўқишга бўлган қизиқишни кучайтириш ҳамда табиатни муҳофаза қилишга оид билим ва кўникмаларни ривожлантириш;

 

— ўқувчиларнинг мактабдан ташқари таълим муассасаларига жалб этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини тизимли равишда шакллантириш ва юритиш.

 

Шунингдек, мактаб маслаҳатчилари ўқувчилар таълим-тарбиясида асосий мутахассис бўлиши белгиланган. Шу сабабли, уларнинг ойлик маоши директор ўринбосариникига тенглаштирилган.

 

Ушбу лавозимда ишлашни истаган талабгорлар tanlov.uzedu.uz платформаси орқали ариза қолдиришлари мумкин.