Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани 69-АФЧЎСМУЎТ мактабининг 8-синф ўқувчиси Ахметова Дилнура она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификатни қўлга киритди.
Ўзбек тили ва адабиёти – А (65.17 балл)
Аввалроқ, Бухоролик 11-синф ўқувчиси CEFR ҳамда она тили ва адабиётдан миллий сертификатни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, миллий сертификат тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
– 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
– 65 – 69,9 балл — А даража;
– 60 – 64,9 балл — B+ даража;
– 55 – 59,9 балл — B даража;
– 50 – 54,9 балл — C+ даража;
– 46 – 49,9 балл — C даража.
Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
– А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
– B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
– А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
