Қишки таътил муносабати билан талабалар учун транспорт хизматларига чегирмалар эълон қилинди

Қишки таътил муносабати билан талабалар учун транспорт хизматларига чегирмалар эълон қилинди

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилди.

 

Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (CV/VIP класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларидан ташқари2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январга қадар амал қилади.

 

Чипталарни электрон харид қилишда eticket.railway.uz сайти ҳамда Андроид ва iOS иловаларидан фойдаланиш мумкин.

 

Аввалроқ, Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари ва ўқувчилари учун барча маҳаллий авиақатновларга эконом-класс тарифларига 50% гача чегирмалар эълон қилган эди.