«Келажак» марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови миқдорлари белгиланди

«Келажак» марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови миқдорлари белгиланди

Ҳукуматнинг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сон қарори билан «Келажак» марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланди.

 

Қарорга кўра, «Келажак» марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланди:

 

2026 йил 1 январдан:

 

– Тошкент шаҳрида – 30 фоиз;

 

– вилоятлар марказларида – 25 фоиз;

 

– республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразмнинг Урганч шаҳарларида – 15 фоиз;

 

– Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмнинг қолган туман (шаҳар)ларида – 10 фоиз;

 

2026 йил 1 сентябрдан:

 

– Тошкент шаҳрида – 60 фоиз;

 

– вилоятлар марказларида – 50 фоиз;

 

– республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида – 30 фоиз;

 

– Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида – 20 фоиз.

 

Қарор билан тасдиқланган низомга, жорий ой учун тўлов мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўланади. Бунда сентябрь ойи учун тўлов 30-санага қадар амалга оширилади.

 

Ота-оналар тўловидан қуйидагилар озод этилади:

 

– «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларнинг фарзандлари (таълим олувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида);

 

– алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат ўқувчилари;

 

– етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, умумий ўрта таълим ташкилотларининг инклюзив синфларида таълим оладиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар.