«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-модда «э» бандига асосан, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидагилар қўшиб ҳисобланади:
— олий таълим ташкилотларида (шу жумладан, уларда ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган ҳарбий таълим ташкилотларида),
— аспирантурада (стажёрлар-тадқиқотчилар- изланувчилар институтида),
— докторантурада (катта илмий ходимлар — изланувчилар институтида) ва клиник ординатурада таянч докторантурада ва докторантурада (олий таълимдан кейинги таълим институтида) кундузги ўқиш, шу жумладан, чет элда ўқиш.
ЭСЛАТМА: Ушбу давр фуқароларда минимал талаб этилган камида 7 йил умумий иш стажи мавжуд бўлгандагина қўшиб ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, институтда таълим олинган йиллар иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Олий таълим муассасаларида таълим олган тўрт йил пенсияга чиқиш вақтида қўшилади. Лекин, ишга киришда иш стажи сифатида қўшилмайди.
