Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификати бўлган педагогларга неча фоиз устама тўланади?

Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификати бўлган педагогларга неча фоиз устама тўланади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги 37-сон фармонида 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

 

Эслатма! Устама олиш учун педагогларда камида Б+ (80) ва ундан юқори натижадаги миллий сертификат бўлиши керак.

 

Унгача миллий сертификатга эга бўлган она тили ва адабиёт ҳамда тарих фани ўқитувчиларига 20 фоиз миқдорида устама тўлаб берилган. 2025 йилдан бошлаб эса ушбу устамалар миқдори 50 фоизга оширилган.

 

Маълумот учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 январдан бошлаб она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50 фоиз устама тўлаш тўғрисида 2024 йил 19 декабрь куни ҳудудий ММТБларга кўрсатма хати юборган эди.