2025 йилнинг охирги чет тили имтиҳони учун рухсатномалар тақдим этилди

2025 йилнинг охирги чет тили имтиҳони учун рухсатномалар тақдим этилди

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги имтиҳон санаси эълон қилинди. Унга кўра:

 

Имтиҳоннинг ёзма қисми — 13-15 декабрь кунлари;

 

Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 8 январга қадар (дам олиш кунларидан ташқари) бўлиб ўтади.

 

Талабгорлар рухсатномаларини my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан юклаб олишлари мумкин.

 

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

 

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.

 

Имтиҳон ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация): https://telegra.ph/chet-tili-12-10-4