Ижтимоий тармоқларда Давлатобод туманидаги 33-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг карта ўйнаган ҳолати акс этган видеолавҳа юзасидан мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш натижасида жорий йил 28 ноябрь куни 11-А синфнинг 7 нафар ўқувчиси 5-соат дарс машғулоти тугагандан сўнг синф хонасида карта ўйнагани, ушбу хатти-ҳаракат эса шу синф ўқувчиси томонидан видеога олингани аниқланган.
Хизмат текшируви натижаларига кўра, лавозим вазифаларини лозим даражада бажарилмаганлиги, жиддий камчиликларга йўл қўйилгани учун ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига бир ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди ҳамда 11-А синф раҳбари синф раҳбарлиги вазифасидан озод этилган.
Бундан ташқари, Давлатобод тумани ИИБ томонидан фарзанд тарбиясига бефарқлиги ҳамда назоратсиз қолдирганлиги, эътиборсизлик қилган ота-оналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима қўлланилган.
