Билл Гейтс 2025 йилда ўқиган энг яхши 5 та китоб рўйхатини тақдим этди

Билл Гейтс 2025 йилда ўқиган энг яхши 5 та китоб рўйхатини тақдим этди

Microsoft компанияси асосчиси Билль Гейтс ўз блогида 2025 йилда ўқиган энг яхши 5 та китоби рўйхатини эълон қилди.

 

«Байрам яқинлашмоқда. Мен ҳар доим йилнинг шу фаслидан фойдаланиб, китоб ўқишни ёқтираман ва кўпчилик ҳам шундай деб ўйлашини биламан. Байрамлар атрофидаги сокинроқ кунларда яхши китоб билан ўтиришни осонлаштирадиган ниманидир ҳис қиламан. Шу сабабли, яқинда ўқиган севимли китобларимни сизлар билан баҳам кўрмоқчиман», деб ёзади Гейтс.

 

Тадбиркорнинг таъкидлашича, бу китобларнинг ҳар бири муҳим нарсаларнинг асл моҳиятини очиб беради: одамлар ҳаётнинг кейинги босқичларида қандай мақсад топиши, иқлим ўзгариши ҳақида қандай фикрлашимиз кераклиги, ижодий саноатнинг ривожланиши, инсонларнинг ўзаро мулоқоти, Америка қандай қилиб катта лойиҳаларни амалга ошириш қобилиятини йўқотгани ва уни қайта тиклаш йўллари ҳақида сўз боради.

 

«Ғайриоддий ақлли мавжудотлар», Шелбй Ван Пелт

 

Мен кўп бадиий адабиёт ўқимайман, лекин ўқисам, дунёга янги нигоҳ билан қарашга ёрдам берадиган қизиқарли қаҳрамонлар бўлишини хоҳлайман. Бу роман айнан шуни тақдим этди, дейди Гейтс.

 

Китоб Това ҳақидаги ҳикоя. Това — 70 ёшли аёл, у аквариумда тунги сменада тозаловчи бўлиб ишлайди ва ўз ҳаётида тасалли топишни ақлли саккизоёққа ғамхўрлик қилиш орқали топади. Това ҳаётининг маъносини излайди — бу эса ёш улғайган сари кўпчилик дуч келадиган масала.

 

Ван Пелтниннг ҳикояси менга одам нафақага чиққандан кейин кунларни мазмунли ўтказиш қанчалик мураккаб бўлиши мумкинлигини ўйлаттирди. Шунингдек, жамиятлар кексаларга мақсад топиш ва ўзини фойдали ҳис этишда қандай ёрдам бера олишини ҳам эслатиб туради.

Билл Гейтс 2025 йилда ўқиган энг яхши 5 та китоб рўйхатини тақдим этди

 

«Ҳавони тозалаш», Ханна Ричи

 

Гейтс Ханнанинг Оур Wорлд ин Датаъдаги ишларини йиллар давомида кузатиб келишини ва унинг янги китоби иқлим муаммосининг энг тушунарли шарҳларидан бири бўлганини қайд этди.

 

У китобни 50 та катта савол атрофида тузган — масалан, ҳозир ҳаракат қилиш учун кеч эмасми, атом энергетикаси хавфлими, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳақиқатан ҳам арзонми каби саволлар — ва уларнинг ҳар бирига қисқа, оддий ва тушунарли тилда жавоб беради.

 

У хавф-хатарларга реал қарашга эга, лекин ҳақиқий ривожланишни кўрсатадиган маълумотларга таянади: қуёш ва шамол энергияси мислсиз тезликда ўсмоқда, электромобиллар арзонлашиб бормоқда, пўлат, цемент ва тоза ёқилғи каби соҳаларда инновациялар жадаллашмоқда.

 

Китоб иқлим муаммоларига ечимлар ҳақида умидли, фактларга асосланган умумий маълумот олишни истаганлар учун ажойиб танлов ҳисобланади.

Билл Гейтс 2025 йилда ўқиган энг яхши 5 та китоб рўйхатини тақдим этди

«Ким биларди», Барри Диллер

 

Тадбиркор Баррини ўнлаб йиллардан бери билишини, аммо унинг мемуарлари барибир уни ҳайратга солгани ва кўп нарсани ўргатганини ҳамда у замонавий медиа дунёсидаги энг таъсирли шахслардан бири эканлигини айтиб ўтади.

 

Барри телевизор учун махсус яратилган фильмлар форматини ихтиро қилган, мини-сериалларни яратишда муҳим роль ўйнаган, Парамоунтъни биринчи рақамли киностудияга айлантирган, Фох телеканалини ишга туширган ва кейинчалик интернет империясини барпо этган.

 

У бутун ҳаёти давомида ҳали ҳаммага равшан бўлмаган ғояларга тикилган, ва у ўзгартирган саноатлар бундай тикишлар қанчалик катта самара беришини яққол кўрсатади.

Билл Гейтс 2025 йилда ўқиган энг яхши 5 та китоб рўйхатини тақдим этди

 

«Ҳар ким ҳамма билишини билганда», Стивен Пинкер

 

Инсон хулқ-атворининг сирларини Стевен Пинкердан яхшироқ тушунтира оладиган кам одам бор, ва унинг сўнгги китоби одамлар қандай мулоқот қилиши ҳақида чуқурроқ билишни истаган ҳар бир киши учун ўқиш мажбурий ҳисобланади.

 

Китоб «умумий билим» (cоммон кноwледге) одамларнинг бир-бирлари билан самарали мувофиқлашишига қандай ёрдам беришини кўрсатади: бошқалар нима билишини билганимизда, билвосита сигналлар ҳам аниқ бўлади.

 

Мавзу мураккаб бўлишига қарамай, китоб тушунарли, амалий ва ўқишдан завқ олиш мумкин. У менга кундалик ижтимоий мулоқотларни янги нигоҳ билан кўриш имконини берди.

Билл Гейтс 2025 йилда ўқиган энг яхши 5 та китоб рўйхатини тақдим этди

 

«Фаровонлик», Эзра Клейн ва Дерек Томпсон

 

Бу китоб Америка нима учун йирик лойиҳаларни амалга оширишда қийналаётганга ўхшашлигини ва буни тузатиш учун нималар қилиш кераклигини аниқлик билан таҳлил қилади.

 

Клейн ва Томпсоннинг таъкидлашича, тараққиёт нафақат яхши ғояларга, балки ғояларнинг тарқалишига ёрдам берадиган тизимларга ҳам боғлиқ. Бугунги кунда бу тизимлар кўпинча уй-жой ва инфратузилмадан тортиб то тоза энергия ва илмий ютуқларгача бўлган жараёнларни секинлаштирмоқда.

 

Гейтс глобал соғлиқни сақлаш ва иқлим бўйича ўз фаолиятимда улар тасвирлаган кўплаб тўсиқларни аниқлаганини таъкидлайди. Китобда барча саволларга жавоб беришга даъво қилинмайди, бироқ унда АҚШнинг катта ишларни амалга ошириш қобилиятини қайта тиклаш ҳақида тўғри саволлар кўтарилади.

Билл Гейтс 2025 йилда ўқиган энг яхши 5 та китоб рўйхатини тақдим этди