Замонавий ўсмирлар орасида чет тилини ўрганишнинг қандай усуллари машҳур?

Замонавий ўсмирлар орасида чет тилини ўрганишнинг қандай усуллари машҳур?

Ўсмирларнинг учдан бир қисмидан кўпи чет тилини нафақат мактаб дарсларида, балки мусиқа тинглаб, видео-ўйинлар ўйнаб, фильмлар кўриб ва янгиликларни ўрганилаётган тилда ўқиш орқали ҳам ўзлаштирмоқда.

 

Россиялик ўсмирлар чет тилини мактаб дастуридан ташқари ўрганиш учун тобора кўпроқ кўнгилочар контентга мурожаат қилмоқда. Бундай хулосага «Учи.ру» ва «Дзен» платформалари мутахассислари 2000 дан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирокидаги сўров натижалари асосида келишган.

 

Тадқиқотдан маълум бўлишича (натижалар Forbes Education ихтиёрида), мактаб ўқувчиларининг 37 фоизи: чет тилини ўрганишни ҳаётига қўшиб юбориш анча ёқимли деб ҳисоблайди. Чет тили билан мактабдан ташқари шуғулланишнинг энг машҳур шакли — шу тилда қўшиқлар тинглаш (31%).

 

Иккинчи ўринда — чет тилидаги видео-ўйинлар (24%), учинчи ўринда — фильмлар ва сериаллар (22%).

 

Мотивация учить английский для детей | Новакид Россия

 

Бундай контентнинг жозибадорлигини ўқувчилар қуйидагича изоҳлашган:

 

  • қизиқарли мавзулар (45%);
  • исталган вақтда шуғулланиш имконияти (39%);
  • янги сўз ва ибораларни самарали ўрганиш (37%);
  • сленгни ўзлаштириш (33%);
  • жонли сўзлашув нутқи билан танишиш (31%);
  • тил эгаларига ишонч билан мурожаат қилиш кўникмасини ривожлантириш (20%).

 

Чет тилида ўқишни афзал кўрадиган мактаб ўқувчилари кўпинча саёҳат, туризм ва фан ҳақидаги мақолаларни танлашади — бу мавзулар сўровда қатнашганларнинг 49 фоизига қизиқарли. Маданиятга оид материаллар 47 фоизни, киберпорт ҳақидаги мақолалар эса 34 фоизни жалб этган.

 

Шу билан бирга, ўсмирларнинг 21 фоизи чет тилидаги янгиликларни кунига бир неча марта ўқийди, яна 21 фоизи — ҳафтасига бир неча марта, 19 фоизи — ойига бир неча марта. 40 фоиз ўқувчилар эса ойига бир мартадан кам чет тилидаги мақолаларни очиб кўришади.