Қишки таътилда талабалар учун транспорт хизматларида чегирмалар жорий этилди

Қишки таътилда талабалар учун транспорт хизматларида чегирмалар жорий этилди

Қишки таътил муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг доимий яшаш манзилларига етиб боришларида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида сайёр кассалар ташкил этилди.

 

Мазкур сайёр кассаларда талабалар темир йўл ҳамда автобус қатновларига чипталарни сотиб олишлари мумкин.

 

Сайёр кассалар қуйидаги манзилларда ташкил этилган:

 

— Ўзбекистон миллий университетининг ўзбек филологияси факультети биноси 1-қавати.

 

Манзил: Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси., 4-уй.

 

— Тошкент давлат иқтисодиёт университети А-биносида.

 

Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 60-А-уй. Собиқ Тошкент молия институти биноси.

 

Шунингдек, Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари ва ўқувчилари учун барча маҳаллий авиақатновларга эконом-класс тарифларига 50% гача чегирмалар эълон қилди.

 

Чегирма давлат таълим муассасасида ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида берилади. Бундай маълумотномани қуйидаги усуллар билан олиш мумкин:

 

➖ЙИДХП орқали онлайн;

➖таълим муассасасида;

➖ёки «Ўзбекистон Республикаси Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМнинг электрон тасдиқномаси шаклида.

 

Чегирма 2025 йил 26 декабрдан 2026 йил 11 январгача амалга ошириладиган парвозлар учун амал қилади. Авиачипталарни 50% гача чегирма билан Uzbekistan Airways Sales филиалида, Ўзбекистон ҳудудидаги агентлардан ва booking.uzairways.com сайтида харид қилиш мумкин. Йўловчи тарифига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва қўшимча тўловлар белгиланади, уларга 50% гача чегирма қўлланилмайди.