Олий таълим вазири Қўнғиротбой Шариповнинг буйруғига кўра, 2025/2026-ўқув йили кузги семестри ўқув жараёни ва фанлардан ўтказиладиган назоратлар белгиланган график асосида 2026 йил 12 январдан бошлаб ташкил этилади.
Талабаларга кузги семестр якуни бўйича ўтказиладиган якуний назорат ишлари билан боғлиқ барча маълумотлар етказилади. Имтиҳонларни талаб даражасида ташкил этиш ва шаффофлигини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилади.
Талабалар учун қишки таътил санаси 10 январгача давом этади.
Аввалроқ, талабалар учун ҳам қишки таътил бошланиш санаси эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
