Давлат ОТМ талабалари контракт шартномаларини олишлари учун янги хизмат ишга туширилди

Давлат ОТМ талабалари контракт шартномаларини олишлари учун янги хизмат ишга туширилди

Давлат олий таълим муассасалари талабаларига тўлов-контракт шартномасини олиш жараёнини янада қулайлаштириш мақсадида my.gov.uz порталида янги хизмат ишга туширилди.

 

Таълим эксперти Зафаршоҳ Амирқуловнинг маълум қилишича, эндиликда талабалар тўлов-контракт шартномасини олиш учун онлайн ариза юборишлари мумкин.

 

Хизматдан фойдаланиш учун:

 

my.gov.uz да рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтилади;

 

– «Давлат олий таълим муассасалари талабалари учун тўлов-контракт шартномаларини олиш» хизмати танланади;

 

– керакли майдонлар сўралган маълумотлар билан тўлдирилиб, ариза электрон тарзда юборилади.

 

Юборилган аризалар олий таълим муассасалари томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади ва шартнома шакллантирилади.

 

Шакллантирилган тўлов-контракт шартномаларини my.gov.uz портали орқали онлайн юклаб олиш имконияти мавжуд.

 

Шунингдек, тўлов-контракт шартномасини олиш учун kontrakt.edu.uz платформаси орқали ҳам ариза юбориш мумкин.

 

Аввалроқ, талабалар учун ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши учун ариза юбориш хизмати ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish