Ўзбекистонда репетиторлик хизматлари нархлари бир йилда қарийб 7 фоизга ошди. Бу ҳақда миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Унга кўра, 2025 йил ноябрь ойида репетиторлик хизматлари нархлари октябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,5 фоизга қимматлашган.
Қайд этилишича, ушбу турдаги хизматлар нархи йил бошидан буён 5,7 фоизга ошган.
Шунингдек, 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда, репетиторлик хизматлари нархлари 6,9 фоизга ошгани кузатилган.
