Кузги аттестацияда иштирок этиб, олинган малака тоифа қачондан бошлаб кучга киради?

Кузги аттестацияда иштирок этиб, олинган малака тоифа қачондан бошлаб кучга киради?

Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорининг 48-бандига кўра, педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

 

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади.

 

Бунда қўшимча устама фақат малака синовида (иккала босқичда) иштирок этиб, олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) педагогларга берилади.

 

Белгиланган даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлганлиги сабабли навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан берилган максимал балл эътиборга олинмайди.

 

Ушбу педагоглар ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган малака тоифасига эга педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра, навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш орқали устамага эга бўлишлари мумкин.

 

Устаманинг амал қилиш муддати икки йил бўлиб, муддат якунлангандан сўнг устама учун синовларда қайта иштирок этиш мумкин бўлади.

 

Маълумот учун, 2025 йил август декабрь ойлари Сертификатлари жорий йилнинг 5 декабрь санаси билан расмийлаштирилганлиги сабабли, янги тоифалар бўйича, шу жумладан 70% устамалар ҳам 2025 йил 5 декабрдан бошлаб тўлаб берилиши керак!