Август-декабрь ойлари аттестациясида иштирок этган педагогларнинг шахсий кабинетларига аттестация якунлари бўйича тайёрлаган қарор лойиҳаси юборилди.
Педагоглар қарор лойиҳаси билан танишиб чиқиб, қарор лойиҳаси бўйича саволлар пайдо бўлганда, ҳудудлардаги (вилоятлардаги) ишчи гуруҳларига мурожаат қилишлари мумкин.
2025 йил август-декабрь ойларида ўтказилаётган педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича малака тоифалари берилган педагогларнинг Сертификатлари тез кунларда (5-10 кун ичида) педагогларнинг Шахсий кабинетларига юборилади.
