Вакант мактаб маслаҳатчиси лавозими учун қайси платформадан ариза топширилади?

Вакант мактаб маслаҳатчиси лавозими учун қайси платформадан ариза топширилади?

Хабарингиз бор, айни пайтда янги жорий қилинган мактаб маслаҳатчиси лавозими учун вакансиялар эълон қилинган. Ушбу лавозимда ишлашни истаган талабгорлар tanlov.uzedu.uz платформаси орқали ариза қолдиришлари мумкин.

 

Жараён икки босқич:

 

– тест

 

– суҳбат шаклида бўлиб ўтади.

 

Агар номзод тест ва суҳбат жараёнларидан муваффақиятли ўтса, мактаб маслаҳатчиси лавозимига ишга қабул қилинади.

 

Аввалроқ, Мактаб маслаҳатчиси лавозимига ишга кириш учун тест спецификацияси ва баҳолаш мезонлари ҳақида хабар берилган эди.

 

«Мактаб маслаҳатчиси» лавозимига кимлар даъвогарлик қилиши мумкин:

 

– олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради);

 

– педагогика, психология йўналиши (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси давлат стипендиантлари ғолибларига мутахассислик талаб этилмайди);

 

– меҳнат стажи талаб этилмайди;

 

– Microsoft Оffice дастури (Word, Excel, Power Point ва ҳ.к), замонавий ахборот технологияларида ва интернет тармоғида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлиши.

 

Қўшимча талаблар

 

Мактабгача ва мактаб таълими соҳасига оид қонунчилик ҳамда идоравий ва ички локал ҳужжатлардан, шунингдек, таълим стандартларидан хабардор бўлиши; хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиш; давлат тилини билиш (рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш устуворлик беради.).

 

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддасига мувофиқ қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахслар Таълим ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланиши мумкин эмас.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ:

 

– қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;

 

– қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

 

– педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;

 

– психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

 

Шу билан бирга, қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш мумкин эмас.