Давлат боғчаларида ишлайдиган ҳамшираларга қўшимча устамалар тўлаш тартиби белгиланди

Давлат боғчаларида ишлайдиган ҳамшираларга қўшимча устамалар тўлаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сон қарорига асосан, Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ҳамшираларга иш стажи учун қўшимча устамалар қўшиладиган бўлди.

 

Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, шунингдек соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар:

 

– иш стажи 5 йилдан 10 йилгача бўлганда — тариф ставкасининг 5 фоизи миқдорида;

– иш стажи 10 йилдан 15 йилгача бўлганда — тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида;

– иш стажи 15 йилдан 20 йилгача бўлганда — тариф ставкасининг 15 фоизи миқдорида, олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамширалари учун эса тариф ставкасининг 20 фоизи миқдорида;

– иш стажи 20 йилдан ортиқ бўлганда — тариф ставкасининг 20 фоизи миқдорида белгиланади, олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамширалари учун эса тариф ставкасининг 30 фоизи миқдорида устама ҳам тўланади.

 

Аввалроқ, ушбу қарорга кўра, аттестациясиз, «тўғридан тўғри» тоифа бериладиган ўқитувчилар таркиби кенгайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.