Ижтимоий тармоқда «Қўқонда ўқувчилар давомати сохталаштирилмоқда…» мазмунида хабар тарқалди.
Мазкур хабарда Қўқон шаҳридаги мактабларда дарсга келмаётган ўқувчилар борлиги, уларга ўқитувчилар назорат баҳоларини қўймаса ҳам ҳеч қандай чора кўрилмаётганлиги ва шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари давоматни ижобий қилиб ёпиб қўйишётганлиги айтилган.
Ҳолат юзасидан вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан расмий муносбат билдирилди.
Унга кўра, вазият вилоят бошқармаси ва тегишли ташкилотлар мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.
«Якуний натижалар бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз» — дейилади хабарда.
Аввалроқ, «Ўқувчилар ўз вақтида баҳоланмаса ёки кунлик давомат қилинмаса ўқитувчига ҳақ тўланмайдими?» мавзусида хабар берган эдик.
