Франция мактабларида ҳам телефонлардан фойдаланиш тақиқланиши эълон қилинди

Франция мактабларида ҳам телефонлардан фойдаланиш тақиқланиши эълон қилинди

Франция Президенти Эммануэл Макрон мактабларда мобил телефонлар келгуси ўқув йилидан бошлаб тақиқланишини маълум қилди.

 

Унинг айтишича, ушбу чора экран қарамлигига оид хавфларни камайтириш ҳамда мактаб — бу ўқиш ва ижтимоий мулоқот жойи эканини яна бир бор мустаҳкамлашга қаратилган.

 

У мактаб — «ўқиш ўрни ва айни пайтда мулоқот жойи» эканини таъкидлаб, ўсмирлар орасида экран қаршисида ўтказилаётган вақтнинг ортиши ҳукуматни жиддий ташвишга солаётганини қайд этган.

 

Янги қоидалар келгуси ўқув йилининг бошидан кучга киради.

 

Ҳозирча тақиқ қандай амалиётга жорий этилиши борасида батафсил маълумот берилмаган, бироқ бу эълон амалдаги сиёсатда сезиларли ўзгариш бўлиб, ҳозиргача фақат бошланғич ва ўрта мактабларда қўлланилган чекловларни энди лицейларга ҳам кенгайтиради.

 

Ҳукуматнинг таъкидлашича, асосий мақсад — ўқувчиларнинг диққатини ошириш, дарс жараёнидаги чалғитувчи омилларни камайтириш ва юқори синф ўқувчилари орасида соғлом рақамли одатларни тарғиб қилишдан иборат.

 

Аввалроқ, Японияда ўқувчилар учун телефон вақтини чеклаш бўйича янги қарор кучга киргани ҳақида хабар берган эдик.

 

Шунингдек, Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги мактабларда телефондан фойдаланиш бутунлай тақиқланган эди.