Мактаб маслаҳатчиси лавозими учун номзодларни баҳолаш мезонлари ва тавсия этиладиган адабиётлар

Мактаб маслаҳатчиси лавозими учун номзодларни баҳолаш мезонлари ва тавсия этиладиган адабиётлар

Хабарингиз бор, мактаб маслаҳатчиси лавозимига танлов иштирокчиларини баҳолаш учун тест синови спецификацияси, суҳбат босқичининг ўтказилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

 

Тест синови спецификациясида тест топшириқлари мазмуни, қамрови, формати, баҳоланадиган когнитив кўникмалари, топшириқ турлари, баҳолаш мезони ва синовларни ўтказиш тартиби акс этган.

 

Унга кўра:

 

– танлов икки босқичда (тест синови ва суҳбат) ташкил этилади;

 

– тест имтиҳони вақтида назоратчи томонидан қоидабузарлик аниқлаганда, номзод тестдан четлаштирилади ва натижаси бекор қилинади;

 

– алоҳида таълимга эҳтиёжи бор талабгорлар учун қўшимча вақт берилади;

 

– кўришда имконияти чекланган талабгорларга саволларни ўқиб бериш учун махсус техник ёрдамчи билан келишига рухсат этилади.

 

Танловнинг суҳбат босқичида номзодларнинг:

 

– ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш, олийгоҳларга йўналтириш, лойиҳа, тренинг ва тармоқ тўгаракларини ташкил этиш, соҳага доир истиқболдаги режалари ва муаммоли вазиятларда қарор қабул қилиш ва ижтимоий-маданий кўникмалари баҳоланади;

 

– суҳбат босқичида талабгорларга 5 та саволдан иборат билет танлаш имкони берилади ва унга тайёрланиш учун 10 дақиқа вақт ажратилади (зарурат туғилса, суҳбат давомида қўшимча саволлар берилиши мумкин).

 

Номзодларни баҳолаш учун тест синови спецификацияси – Файлни юклаш

 

Маълумот учун, бугунги кунга қадар мактаб маслаҳатчилигига ишга кириш учун 6000 нафардан ортиқ номзодларнинг ҳужжатлари қабул қилинган.

 

Аввалроқ, мактаб маслаҳатчиси лавозими учун ўқувчи сонидан келиб чиқиб ставка ажратилиши ҳақида хабар берган эдик.