Сочида ўтказилган халқаро табиий фанлар олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар ғалаба қозонди

Сочида ўтказилган халқаро табиий фанлар олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар ғалаба қозонди

Ўзбекистон Терма жамоаси аъзолари 23 ноябрь — 2 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтаётган 22-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадаси (IJSO – 2025)да иштирок этиб, юқори натижани қайд этди.

 

Умумий ҳисобда 1 та кумуш, 3 та бронза — жами 4 та медалга эга бўлди.

 

Ғолиблар рўйхати қуйидагича:

 

– Муродбек Латипов — Навоий шаҳридаги ПМ ўқувчиси — кумуш медаль;

– Меҳриддин Машарипов — Қўшкўпир туман ИМ ўқувчиси — бронза медаль;

– Султонбек Турсуналиев — Наманган шаҳридаги ПМ ўқувчиси — бронза медаль;

– Али Сарсенбаев — Қўнғирот тумани ИМИ ўқувчиси — бронза медаль.

 

Маълумот ўрнида, терма жамоамиз аъзолари 2024 йилги 21-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасида 3 та бронза медалини қўлга киритган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу олимпиадада 55 та давлатдан энг иқтидорли ўқувчилар иштирок этди.

 

Аввалроқ, нуфузли ва минтақавий халқаро олимпиадаларга саралашнинг дастлабки босқичи бошлангани ҳақида хабар берган эдик.