Дуал таълимда ўқиётган талабаларни ишга олиш тартиби қандай?

Дуал таълимда ўқиётган талабаларни ишга олиш тартиби қандай?

Меҳнат кодексида айнан дуал таълим асосида ўқиётган ходимлар меҳнати тартибга солинмайди. Бироқ шунга яқин ишлаб чиқариш таълими шартномаси ҳақида кодексда махсус 22-боб бор.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 январдаги «Олий таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-сон қарорига асосан, корхоналарга талабаларни меҳнат қонунчилиги асосида ишга қабул қилиш мажбурияти юкланган. Талабалар эса корхонадаги меҳнат ва жамоат ишларида қатнашиш ҳуқуқига эга.

 

Қарор билан камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги уч ой муддатда меҳнат қонунчилигига дуал таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг фаолиятини тартибга солиш, шу жумладан, талабалар ва бириктирилган амалиёт раҳбари (устоз)нинг мақоми ҳамда иш вақти давомийлигини белгилашга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш вазифаси белгиланган.

 

Аввалроқ, Тошкент давлат юридик университетида клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.