Қай ҳолатларда ходим фойдаланмаган меҳнат таътилини пулли компенсацияга алмаштириши мумкин?

Қай ҳолатларда ходим фойдаланмаган меҳнат таътилини пулли компенсацияга алмаштириши мумкин?

Меҳнат кодексининг 234-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

 

Ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг ушбу Кодекснинг 217-моддасида белгиланган энг кам давомийлигидан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкин.

 

Пулли компенсация тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди.

 

217-моддага мувофиқ ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади.

 

Тартиб:

 

Компенсация тўлови Меҳнат кодексининг 286-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

 

Яъни иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

 

– хизмат сафарларида бўлганда;

 

– сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;

 

– иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;

 

– иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;

 

– ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;

 

– ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;

 

– ходим ушбу Кодекс 234-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;

 

– иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан.