Хабарингиз бор, 2025 йил 1-3- ва 8-9 ноябрь кунлари она (ўзбек, қорақалпоқ, рус) тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳони бўлиб ўтган эди.
Амалдаги тартибга кўра, имтиҳон натижалари улар якунланган кундан бошлаб 21 иш куни ичида эълон қилиниши белгиланган.
Имтиҳон натижалари 9 декабрда эълон қилинади.
Аввалроқ, 2025 йил 2-ярим йилликнинг инглиз, немис, араб, француз, турк, япон (B2, C1), форс (B2, C1) ва ҳиндий (B2, C1) тиллари бўйича чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари 13-14 декабрь кунлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
