Қишки ўқишни кўчириш учун аризалар қабули 10 январдан бошланади.
Қишки қабул жараёнларида ўқишни кўчириш ҳеч қандай махсус имтиҳонларсиз ўтказилади. Ўқишни кўчирмоқчи бўлган талабалар томонидан ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар 20 январгача (20 январь куни ҳам) электрон платформа орқали амалга оширилади.
Аризалар 20 январгача қабул қилинса, ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.
Қуйидаги сабабларга кўра, ўқишни қишки «перевод» орқали кўчириш мумкин:
– бошқа вилоятга турмушга чиққани сабабли ўша ҳудудга ўқишини кўчириши (ўзининг йўналишига ёки мос ва турдош йўналишга кўчириши, хоҳласа таълим шаклини ҳам ўзгартириб кўчириши ҳам мумкин);
– ота-онаси ёки турмуш ўртоғи давлат хизматчиси бўлиб, уларнинг доимий иш жойи бошқа вилоятга кўчирилгани сабабли (бунда ҳам юқоридаги сингари шаклларда кўчириш мумкин);
– фақатгина давлат олийгоҳидан бошқа давлат олийгоҳига узрли сабабга кўра, тегишли тартибда кўчира олиш.
Олий таълим ташкилотлари талабалари ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш баҳорги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин — 21 январдан 10 февралгача (10 февраль куни ҳам) амалга оширилади.
Маълумот учун, талабаларнинг ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) ва қайта тиклашни расмийлаштиришда олий таълим ташкилоти ректори (директори) белгиланган тартибда ўқув режалари ва дастурлардаги мавжуд академик қарзларни ёки фарқларни топшириш тартиби ва муддатларини (жорий семестр давомида), ўқитиш курси (семестри) ҳамда ўқишга қабул қилишнинг қонунчиликда белгиланган бошқа шартларини белгилайди.
