Ўқитувчининг тариф ставкаси ўқитувчига бириктирилган дарс соатлари асосида бир ставка учун белгиланган базавий тариф ставкадан келиб чиқиб аниқланадиган миқдор ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 186-моддасига кўра, меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишга қабул қилиш чоғида ва кейинчалик тўлиқсиз иш вақти белгиланиши мумкин.
Яъни, мактабда дарс етарли бўлмаганлиги сабабли ўқитувчиларга 0.25, 0.50 ёки 0.75 ставка иш миқдори белгиланиши мумкин. Аммо ушбу ставкалар ходимнинг розилигисиз камайтирилиши мумкин эмас.
Мактабда вакант иш ўрни йўқлигига қарамай, янги ходимни ишга қабул қилиш орқали ўқитувчининг тариф ставкасини камайтириш меҳнат шартларини ўзгартириш ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 135-моддасига кўра, меҳнат шартлари меҳнат шартномаси тарафларидан бирининг талабига кўра ўзгартирилиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолат меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб баҳоланади.
Бу эса иш берувчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган норма бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
