Ўқишни тугатмасдан мактабда ишлаётган ходимга ҳам устама бериладими?

Ўқишни тугатмасдан мактабда ишлаётган ходимга ҳам устама бериладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-центабрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низом умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог (улар умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи), психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

 

Педагог ходим ўзи ким?

 

Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонунга кўра, таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган жисмоний шахс педагог ҳисобланади. Демак, мактабда меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган талабалар ҳам педагог ҳисобланади.

 

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-центабрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомда эса мактабда ишлайдиган талабаларига устама тайинлаш бўйича ҳеч қандай чеклов қўйилмаган.

 

Агар сиртқи таълимда ўқиётган ходим ўрта махсус маълумотли бўлсачи?

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-центабрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 24-бандига кўра, умумтаълим муассасасидаги педагог ходимлар олий ёки ўрта махсус маълумотга эга эканлигидан қатъи назар, белгиланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади ва кўрсаткичларига кўра Ишчи гуруҳ қарори асосида базавий тариф ставкасига ҳар ойлиқ устама белгиланади.

 

Яъни, ўқитувчининг олий ёки ўрта махсус маълумотли бўлиши унга устама тайинлашда ҳеч қандай роль ўйнамайди. Асосийси педагог ходим низомда белгиланган баҳолаш мезонлари талабларига жавоб берса кифоя.