Миллий сертификат имтиҳонидаги натижасидан норози талабгорлар нима қилишлари керак?

Миллий сертификат имтиҳонидаги натижасидан норози талабгорлар нима қилишлари керак?

Тест синовидан ўта олмаган талабгор тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида агентликка апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

 

Ўз натижасидан норози бўлган талабгорлар 3 кун ичида my.gov.uz сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин. Апелляция шикояти икки ҳафта ичида кўриб чиқилади.

 

Апелляцияни кўриб чиқиш учун Агентлик директорининг буйруғи билан 5 ёки 7 нафар Агентлик ходимлари (умумий комиссия аъзолари сонининг ўттиз фоизидан ошмаган ҳолда) ва таълим тизими педагогларидан иборат бўлган Апелляция комиссияси тузилади.

 

Апелляция комиссияси таркибига Имтиҳон комиссияси аъзолари киритилмайди. Апелляция икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор комиссияси қарори тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.

 

Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

 

– тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляциянинг қаноатлантирилишини рад этиш;

– тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва апелляцияни қаноатлантириш.

 

Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, апелляциянинг қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар асосли деб топилса, апелляция комиссияси қарори билан тест натижалари ўзгартирилади.

 

Эслатма! Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.

 

Шунингдек, талабгор Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.