Ўзбекистон олий таълим муассасаларида жорий ўқув йилида 65 минг 335 нафар магистрант таҳсил олмоқда. Улардан 42 626 нафари аёллар (65,24%), 22 711 нафари эса эркакларни (34,76%) ташкил этади.
Расмий маълумотларга кўра, магистратура талабалари таркибида ёшлар улуши юқори — 49 мингдан ортиқ магистрант 30 ёшдан кичик, 30 ёшдан катталар 16 мингдан зиёд.
Таълимни молиялаштириш шакли бўйича магистрантларнинг асосий қисми контракт асосида ўқиётгани қайд этилган. Хусусан,
Магистрантлар таркибида 44 024 нафар талаба 1-курсда, 20 757 нафари 2-курсда, 553 нафар талаба эса 3-курсда таҳсил олмоқда.
Фуқаролик бўйича тақсимотда эса маҳаллий талабалар анча устунлик қилади. Ҳозир ОТМларнинг магистратура босқичида:
Статистикага кўра, улар орасида яшаш жойи бўйича 29 476 нафар талаба ўз уйида, 28 030 нафари ётоқхонада, 7 047 нафари эса ижарада истиқомат қилмоқда.
Таълим шакли бўйича магистратура талабалари орасида кундузги бўлим етакчилик қилади:
Маълумотлар реал вақт режимида HEMIS ахборот тизимидан олинмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистон ОТМларининг бакалавриат босқичида қанча талаба таҳсил олаётгани ҳақида хабар берган эдик.






