Мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилиниши билан қайси лавозимлар қисқаради?

Мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилиниши билан қайси лавозимлар қисқаради?

Хабарингиз бор, Президентнинг «Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 2025 йил 1 октябрдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимини ҳар бир умумий ўрта таълим ташкилотига 1 та штат бирлигида ажратиш ҳисобига бўшайдиган 3 400 та штат бирликлари ҳисобига мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинмоқда.

 

2025 йил 1 октябрдан бошлаб, мактабларда фақат 1 ставкада ишлайдиган ўринбосарлар қолади.

 

1 ставкадан ортиқ бўлган деганда нима назарда тутилган?

 

Масалан, бир мактабда 2.5 ставка маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари штати бўлса, унинг 1.5 ставкаси қисқаради. Мактабда ўқувчилар сонидан қатъий назар фақат 1 ставка маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлади.

 

Аввалроқ, мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинадиган мактаблар рўйхатини берган эдик. Шунга назар ташлайдиган бўлса, мактабда 2.5 ставка маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлса, уларнинг 1.5 ставкаси қисқартирилади.

 

Шунингдек, мактабларда ММИБДЎлари 1 (бир) штат бирлигида ажратилиши белгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.