Ҳукуматнинг 2025 йил 24 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 740-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий Регламентига» ўзгартиришлар киритилди. Жумладан,
в) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«стажёр-ўқитувчи ва стажёр-тарбиячилар, шунингдек психологлар бир йилга ишга қабул қилинадилар, муддат якунлангандан сўнг, фақат касбий сертификат олган ёки навбатдан ташқари педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиб, камида мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган даражада кўрсаткичга эга бўлган педагоглар билан белгиланган тартибда ўқитувчи ёки мос равишда психолог тарбиячи сифатида меҳнат шартномаси тузилади;
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб топилган, 2026 йилдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи лавозимига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-тарбиячилар ва мактабгача таълим ташкилоти психологлари, 2027 йилдан бошлаб эса педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, лавозимига мувофиқ эмас деб топилган, педагог кадрлар ҳам касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади».
Қарор билан танишиш – PDF файл
