«Хавфсиз таълим» концепцияси жорий этилади

«Хавфсиз таълим» концепцияси жорий этилади

Президентнинг 2025 йил 29 ноябрда «Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–360-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, департаментга қўриқланадиган объектларга ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари ва тизимларига хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

 

Маҳаллаларда қўриқлаш бўлинмаларига юклатилган вазифаларни самарали ташкил этиш мақсадида криминоген вазият оғир ҳудудлардаги маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари тузилмасига қўриқлаш хизмати инспектори лавозими киритилади.

 

Криминоген вазияти оғир ҳудудларда, туристик инфратузилма объектларида ҳамда оммавий дам олиш жойларида Департаментнинг қўриқлаш-патруль хизмати нарядлари ташкил этилади.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Хавфсиз таълим» концепцияси жорий этилади:

 

– давлат таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотлари ва хорижий давлатлар таълим ташкилотлари филиалларининг хавфсизлигини шартнома асосида жисмоний ва техник қўриқлаш тизимлари орқали таъминлаш;

 

– Департамент томонидан шартнома асосида таълим муассасаларига қўриқлаш сигнализациялари, ташвиш тугмалари, видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ва уларга техник хизматлар кўрсатиш.