Хабар берганимиздек, 2025 йил 26 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–232-сонли Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026/2027-ўқув йилидан:
– Университетга университет ҳузуридаги академик лицей, юридик техникум битирувчилари ҳамда олий маълумотга эга шахслар учун улар танловига кўра кириш мумкин бўлган бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашнинг махсус 3 йиллик таълим дастури жорий этилади;
– Қашқадарё юридик техникуми негизида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ташкил этилади.
2026/2027-ўқув йилидан:
– «Юриспруденция» ҳамда «Давлат ва жамият бошқаруви» таълим йўналишида бакалавр даражасига эга шахсларга қайта тайёрлов курсларидан ўтмасдан умумий ўрта таълим мактабларида давлат ва ҳуқуқ асослари фани бўйича дарс беришга рухсат этилади;
– ҳуқуқ фанидан билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синови ташкил этилиб, унинг натижалари асосида давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби жорий этилади.
2026 йил 1 мартдан университетда «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналишидан бошқа турдош таълим йўналишлари битирувчилари учун 2 йиллик магистратура мутахассислиги жорий қилинади.
