Диссертация ҳимояларининг 43 фоизигина жонли эфирга узатилган – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Диссертация ҳимояларининг 43 фоизигина жонли эфирга узатилган – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг 9 ойида фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун илмий кенгашлар томонидан ўтказилган ҳимоя жараёнларининг интернет орқали жонли эфирга узатилиши ҳолати республикадаги 136 та муассасанинг расмий веб-сайти асосида таҳлил қилинган.

Таҳлил натижаларига кўра, мазкур даврда 130 дан ортиқ Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ўтказилган жами 3.043 та диссертация ҳимоясидан 1.323 таси, яъни 43%гина интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилган.

Агентликнинг маълум қилишича, Илмий кенгашлари мавжуд аксарият муассасаларнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган эълонларда диссертация иши ҳимоясини ўтказиш (санаси, вақти, жойи, мавзуси) билан боғлиқ маълумотлар мавжуд бўлсада, жонли эфир орқали кузатиш имконини берувчи ҳаволалар тақдим этилмаган.

Ўрганиш ва таҳлил натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳамда Фанлар академиясига тегишли тақдимномалар киритилган.

Ҳимоя жараёнларини жонли эфирга узатиш самарадорлиги бўйича таҳлил натижалари қуйидаги инфографикаларда батафсил акс этган.