Ўзбекистон олийгоҳларининг бакалавр босқичида 157 мингдан ортиқ талаба давлат гранти асосида таълим олмоқда

Жорий йилда Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичида 1666297 нафар талаба рўйхатга олинган. Статистик маълумотларга кўра, талабаларнинг 53,35 фоизи аёллар, 46,65 фоизи эркаклардир.

Ўзбекистон олийгоҳларининг бакалавр босқичида 157 мингдан ортиқ талаба давлат гранти асосида таълим олмоқда

Ёш таркибида қарийб 1,42 миллион талаба 30 ёшгача, 249,6 минг нафари эса 30 ёшдан катта.

Улардан тўлов тури бўйича 157 мингдан ортиғи давлат гранти асосида, 1,5 миллиондан зиёди эса тўлов-контракт асосида таълим олмоқда.

Ўзбекистон олийгоҳларининг бакалавр босқичида 157 мингдан ортиқ талаба давлат гранти асосида таълим олмоқда

Ўзбекистон олийгоҳларининг бакалавр босқичида 157 мингдан ортиқ талаба давлат гранти асосида таълим олмоқда

Курслар кесимида энг катта улушни биринчи курс талабаларида кўриш мумкин — уларнинг сони 426,7 минг нафарни ташкил этади. Иккинчи курсда 369,9 минг, учинчи курсда 370,1 минг, тўртинчи курсда 359,9 минг талаба бор. Бешинчи курсда 131,3 минг, олтинчи курсда эса 8,2 минг нафар талаба таҳсил олмоқда.

Ўзбекистон олийгоҳларининг бакалавр босқичида 157 мингдан ортиқ талаба давлат гранти асосида таълим олмоқда

Фуқаролик бўйича талабаларнинг аксарияти — 1,64 миллион нафари — Ўзбекистон фуқароларидир. Шунингдек, ОТМларда 21 210 нафар хорижий ва фуқаролиги йўқ 140 нафар талаба ҳам ўқийди.

Ўзбекистон олийгоҳларининг бакалавр босқичида 157 мингдан ортиқ талаба давлат гранти асосида таълим олмоқда

Маълумотларга асосан, таълим шакллари орасида кундузги йўналиш энг катта кўрсаткичга эга бўлиб, унда 919 952 нафар талаба таҳсил олади. Сиртқи таълимда 657 042, кечки таълимда 70 162, масофавий шаклда 55 034, махсус сиртқи бўлимларда эса 23 319 талаба мавжуд. Иккинчи олий таълимнинг барча шаклларида жами 25 мингдан ортиқ талаба рўйхатга олинган.

Ўзбекистон олийгоҳларининг бакалавр босқичида 157 мингдан ортиқ талаба давлат гранти асосида таълим олмоқда

Талабаларнинг яшаш шароитлари турлича. Улардан:

— Ўз уйида — 793 360;

— Талабалар турар жойида — 709 886;

— Ижарада — 208 285;

— Қариндошиникида — 25 490;

— Танишиникида — 2 478 нафар.

Ўзбекистон олийгоҳларининг бакалавр босқичида 157 мингдан ортиқ талаба давлат гранти асосида таълим олмоқда

Маълумотлар реал вақт режимида HEMIS ахборот тизимидан олинмоқда.