Хабарингиз бор, жорий йил 24 ноябрь кунидан бошлаб 1-гуруҳ фанлари бўйича Асосий олимпиаданинг учинчи — ҳудудий босқичи бошланди.
Фан олимпиадалари маркази томонидан кеча бўлиб ўтган олимпиадада қатнашган ўқувчиларнинг ҳудудлар кесимидаги 3-кундаги статистикаси эълон қилинди.
Унга кўра, жами ҳудудий босқичга ўтганлар сони эса 3956 нафарни ташкил этган. Кечаги олимпиадада Республикамиз бўйлаб 3802 нафар (96%) ўқувчи иштирок этган.
Бугун олимпиаданинг 4-куни бўлиб, қуйидаги синфлар кесимида режа-график асосида ўтказилади.
– 11-синф — Физика — 10:00 – 13:00 — ЁЗМА ИШ,
– 11-синф — Кимё — 10:00 – 13:00 — ЁЗМА ИШ,
– 9-синф — Математика — 10:00 – 13:00 — ЁЗМА ИШ,
– 9-синф — Биология — 10:00 – 13:00 — ЁЗМА ИШ,
Эслатма: Жараёнлар бошланишидан 1 соат олдин аудиторияга кириш тўхтатилади.
Олимпиада жараёнида адолат тамойилларига зид ҳолатлар кузатилган тақдирда, Марказнинг махсус @Мурожаат_ФОМ_бот боти ёки ушбу (+998 71 207 05 24) телефон рақамга мурожаат қилиш мумкин.
Аввалроқ, 1-кундаги статистикаси эълон қилинган эди.

