Ўқувчи дафтар тутмагани учун ўқитувчини эмас, ота-онани жавобгарликка тортилади.
Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар:
Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа хилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади.
Иккинчидан, Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғига асосан тасдиқланган ўқитувчиларнинг лавозим мажбуриятларида ўқитувчининг ўқувчиларга дафтар туттириш мажбурияти қайд этилмаган.
Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади.
Яна худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Аввалроқ, ўқитувчини обрўсизлантириб, қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган ота-онага қандай чора кўрилиши ҳақида хабар берган эдик.
