ОТМларда эркак профессор-ўқитувчилар сони 26,7 минг нафарни ташкил этган — статистика

ОТМларда эркак профессор-ўқитувчилар сони 26,7 минг нафарни ташкил этган — статистика

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим ташкилотларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган профессор-ўқитувчи ходимлар сони (ўриндошларсиз) 49,6 минг кишини ташкил этган.

 

Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йили бошига нисбатан 17,5 минг кишига, яъни 54,5 фоизга ошган.

 

Профессор-ўқитувчи ходимлар сонида эркаклар 26,7 минг нафарни (53,8 %), аёллар эса 22,9 минг нафарни (46,2 %) ташкил этган.

 

Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

 

Қорақалпоғистон Республикаси — 2,7 минг нафар

 

Андижон вилояти — 3,1 минг нафар

 

Бухоро вилояти — 3,2 минг нафар

 

Жиззах вилояти — 2,1 минг нафар

 

Қашқадарё вилояти — 2,2 минг нафар

 

Навоий вилояти — 1,1 минг нафар

 

Наманган вилояти — 2,3 минг нафар

 

Самарқанд вилояти — 4 минг нафар

 

Сурхондарё вилояти — 2 минг нафар

 

Сирдарё вилояти — 0,7 минг нафар

 

Тошкент вилояти — 2,5 минг нафар

 

Фарғона вилояти — 2,7 минг нафар

 

Хоразм вилояти — 2,1 минг нафар