Ижарада турувчи талабалар сони 135 276 нафарни ташкил этди — Солиқ қўмитаси

Ижарада турувчи талабалар сони 135 276 нафарни ташкил этди — Солиқ қўмитаси

Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда 624 мингга яқин ижара шартномаси ҳисобга қўйилганини маълум қилди.

 

 

Таъкидланишича, уй-жойларни талабаларга ижарага берган солиқ тўловчилар даромадлари солиқдан озод этилган. Январь октябрь ойларида уларга даромад солиғидан 50,4 млрд сўм имтиёз қўлланилди. Талабалар билан 114,4 мингдан ортиқ турар-жой ижара шартномаси тузилган. Ижарада турувчи талабалар сони 135 276 нафарни ташкил этди.

 

Январь сентябрь ойларида эса даромад солиғидан 44 млрд сўм имтиёз қўлланилган. Талабалар билан 96,3 мингдан ортиқ ижара шартномаси тузилган. Ижарада турувчи талабалар сони 118 998 нафарни ташкил этган.

 

Ижарада турувчи талабалар сони 135 276 нафарни ташкил этди — Солиқ қўмитаси

 

Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 445,1 мингта ижара шартномаси асосида 732,6 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 11,1% ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 50,8%га ошган.

 

Юридик шахслар ўртасида тузилган 178,7 мингта ижара шартномаси асосида 225 млрд сўм солиқ ҳисобланиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 13,5% ва ҳисобланган солиқ суммаси 21,6%га ошган.

 

Ушбу шартномалар бўйича 957,6 млрд сўм солиқлар ҳисобланган.