Фаолият объектлари:
Битирувчилар қуйидаги касбий фаолият соҳалари бўйича ишлашлари мумкин:
– умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси касб стандартига мувофиқ умумий ўрта таълимда география, иқтисодий билим асослари ҳамда тадбиркорлик асослари фанлари ўқитувчилари мақомида педагогик фаолият олиб бориш;
– ўрта махсус ва профессионал таълимда география, иқтисодий билим асослари ҳамда тадбиркорлик асослари фанлари ўқитувчилари сифатида педагогик фаолият олиб бориш;
– Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида ҳамда мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-педагогик тадқиқот ишлари билан шуғулланиш;
– умумий ўрта таълим мактаби директори касб стандартига мувофиқ таълим муассасасини бошқариш;
– умумий ўрта таълим мактаби, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасаларида лаборант;
– кабинет мудири.
Аввалроқ, «Махсус педагогика» йўналиши битирувчилари қандай касбларни эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
