Республикадаги энг иқтидорли ёшлар интиқлик билан кутаётган 1-гуруҳ фанлари бўйича Асосий олимпиаданинг учинчи — ҳудудий босқичининг ўтказилиш саналари маълум қилинди.
Олимпиада қуйидаги саналарда режа график асосида республика бўйлаб ўтказилмоқда:
1-гуруҳ фанлари — 24-29 ноябрь кунлари;
2-гуруҳ фанлари — 1-3 декабрь кунлари.
Олимпиада 1-гуруҳ фанлари кесимида ушбу жадвал асосида белгиланган саналарда ўтказилади:
Олимпиада қуйидаги манзилларда ўтказилади:
Қорақалпоғистон Республикаси — Нукус шаҳар 24-сонли мактаб
Андижон вилояти — Андижон шаҳар 41-сонли мактаб
Бухоро вилояти — Бухоро шаҳар 44-мактаб
Жиззах вилояти — Жиззах шаҳар 30-сонли мактаб
Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳар 50-сонли мактаб
Навоий вилояти — Навоий шаҳар 7-сонли мактаб
Наманган вилояти — Турон университети
Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳар 82-сонли мактаб
Сурхондарё вилояти — Термиз шаҳар 9-сонли мактаб
Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳар 5-умумтаълим мактаби
Тошкент вилояти — Нурафшон шаҳар 1-сонли мактаби
Фарғона вилояти — Фарғона шаҳар 46-сонли мактаб
Хоразм вилояти — Урганч шаҳар 17-сонли мактаб
Тошкент шаҳри — Янгиҳаёт тумани 330-сонли мактаби
Эслатма! Жараёнлар бошланишидан 1 соат олдин аудиторияга кириш тўхтатилади.
Олимпиада жараёнида адолат тамойилларига зид ҳолатлар кузатилган тақдирда, Марказнинг махсус @Murojaat_FOM_bot боти ёки ушбу (+998 71 207 05 24) телефон рақамга мурожаат қилиш мумкин.
«Мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уларнинг натижаларига кўра адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўрилади», — дейилади Фан олимпиадалари маркази хабарида.


