2024-2025 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган 845 та ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари орасида энг катта улуш касб-ҳунар мактаблари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024-2025 ўқув йили бошида мамлакатда умумий ҳисобда 845 та ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилоти фаолият юритган. Бу кўрсаткич 2021-2022 ўқув йилига нисбатан 18 тага ёки 2,2 фоизга ошган.
Тизим таркиби қуйидагича шаклланган:
– касб-ҳунар мактаблари — 334 та;
– техникумлар — 272 та;
– коллежлар — 147 та;
– академик лицейлар — 92 та.
Ўрта махсус таълим тармоғида касб-ҳунар мактаблари сони ва улуши бўйича етакчи ўринни эгаллаб, меҳнат бозори учун амалий кўникмага эга кадрлар тайёрлашда асосий бўғин сифатида намоён бўлмоқда.
