Ўзбекистоннинг 6 та университети фанлараро тадқиқотлар бўйича дунёнинг ТОП-500 талик рўйхатидан жой олди

Ўзбекистоннинг 6 та университети фанлараро тадқиқотлар бўйича дунёнинг ТОП-500 талик рўйхатидан жой олди

2025 йил 20 ноябрь куни Times Higher Education (THE) халқаро рейтинг агентлиги томонидан «Interdisciplinary Science Rankings 2026» — фанлараро илмий тадқиқотлар бўйича дунё университетлари рейтинги эълон қилинди.

 

Ушбу баҳолашда 94 мамлакатдан 1 267 та олий таълим муассасаси иштирок этган.

 

Натижаларга кўра, Ўзбекистоннинг 34 та олий таълим ташкилоти рейтингга киритилган бўлиб, уларнинг 6 таси энг яхши 500 талик рўйхатдан ўрин олиб, қолганлари эса «репортер» – номзод мақомида қайд этилган. Жумладан:

 

– «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети — 150-ўрин;

 

– Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 201–250-ўрин;

 

– Ўзбекистон миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат техника университети — 301–350-ўринлар;

 

– Тошкент давлат транспорт университети — 351–400-ўрин.

 

Мазкур натижалар Ўзбекистон олий таълим тизимида фанлараро илмий изланишлар, илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва халқаро академик ҳамкорликни кенгайтириш борасида изчил тараққиёт кузатилаётганини кўрсатади.

 

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг 9 та олийгоҳи QS Барқарор ривожланиш рейтингидан жой олгани ҳақида хабар берган эдик.