Тошкентда мактаб ўқувчиси бир вақтнинг ўзида қўл ва оёқлари билан расм чизади (видео)

Тошкентда мактаб ўқувчиси бир вақтнинг ўзида қўл ва оёқлари билан расм чизади (видео)

Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 9-сонли мактаб ўқувчиси Шаҳноза Эргашева бир вақтнинг ўзида қўл ва оёқлари билан расм чизиш маҳорати билан ажралиб туради.

 

«Мен учун расм чизиш — шунчаки қоғоз ва қалам эмас, бу менинг ички дунём, ҳис-туйғуларимни ифода этиш йўли. Ҳар бир чизиғимда орзуларим ва қувончим мужассам», — дейди у.

 

Келажакда Шаҳноза ноодатий портрет жанрида чизган расмлари билан халқаро танловларда иштирок этишни ният қилган.

 

Аввалроқ, Навоийда ўқувчи 5 та фандан сертификат олиб, муддатидан олдин талаба бўлгани ҳақида хабар берган эдик.