Олий таълимдан кейинги таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича янги индикаторлар тасдиқланмоқда

Олий таълимдан кейинги таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича янги индикаторлар тасдиқланмоқда

Муҳокамалар порталида «Олий таълимдан кейинги таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида»ги Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Унга кўра, индикаторлар «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» деб баҳоланади.

 

Мезоннинг индикаторлар бўйича баҳоланиши қуйидаги тартибда аниқланади:

 

70 фоиз ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ»;

50 фоиздан 69 фоизгача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «қисман мувофиқ»;

49 фоиз ва ундан кам индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ эмас» деб баҳоланади.

 

Мезонлар таркибидаги мажбурий индикаторлардан бири «мувофиқ эмас» деб топилса, умумий натижадан қатъи назар, ушбу мезон «мувофиқ эмас» деб баҳоланади.

 

Шунингдек, Олий таълимдан кейинги таълим ташкилотларининг докторантура таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар қуйидагича илова қилинган:

 

Т/р Мезон Индикатор
И. Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши

Докторантура таълим дастурини самарали амалга ошириш, молиявий барқарорликни таъминлаш ҳамда таълим сифатини ички таъминлаш орқали меҳнат бозори эҳтиёжларига мос равишда докторантура таълим дастурини мунтазам такомиллаштиришга қаратилган фаолият баҳоланади.

1. Таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги.

Докторантура таълим дастурини амалга ошириш бўйича тегишли таркибий бўлинмалар фаолиятининг ташкил этилганлиги, уларнинг вазифа ва функциялари аниқ белгиланганлиги, фаолият самарадорлигини таъминловчи ички бошқарув механизмларининг йўлга қўйилганлиги ўрганилади.

Докторантура таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий бўлинмалар мавжуд ҳамда уларнинг вазифа ва функциялари аниқ белгиланган*
Таркибий бўлинмаларнинг фаолияти таълим ташкилоти ва докторантура таълим дастури доирасида белгиланган мақсад ва натижаларга мувофиқ йўлга қўйилган
Таркибий бўлинмалар ўз фаолиятини самарали амалга ошириши учун етарли миқдорда моддий-техника, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминланган
Таркибий бўлинмалар белгиланган вазифа ва режа асосида узлуксиз фаолият юритади
Бўлинмалар фаолияти мунтазам мониторинг ва ички баҳолаш орқали таҳлил қилинади**
Фаолият самарадорлигини баҳолаш натижалари асосида фаолиятни такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилади**
2. Таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 йиллик истиқболли режанинг мавжудлиги.

Докторантура таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган, таълим сифати, кадрлар салоҳияти, инфратузилма, рақамлаштириш, халқаро ҳамкорлик ва молиявий таъминот йўналишларини қамраб олган, мақсад ва баҳолаш мезонлари белгиланган, молиявий манбалар кўрсатилган ва ижроси ички мониторинг орқали назорат қилинадиган фаолият ўрганилади

Докторантура таълим дастури бўйича 3 йиллик истиқболли ривожлантириш режаси таълим ташкилотининг миссияси ва стратегик мақсадларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган
Режада таълим сифати, кадрлар салоҳияти, инфратузилма, рақамлаштириш, халқаро ҳамкорлик ва молиявий барқарорлик йўналишлари қамраб олинган
Режани амалга ошириш учун таълим ташкилоти етарли миқдорда ресурслар билан таъминланган
Режада молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган риск таҳлили ва муқобил чора-тадбирлар назарда тутилган
Режани амалга ошириш учун масъул шахслар ва ижро муддатлари аниқ белгиланган
Режанинг бажарилиши бўйича ички мониторинг ва таҳлил тизими йўлга қўйилган ҳамда тегишли ўзгартиришлар киритилган**
3. Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки.

Докторантура таълим дастурида сифатни таъминлаш тизимининг мавжудлиги ва самарали ишлаши, дастур мониторинги ва баҳолаш тартиб-қоидаларининг йўлга қўйилганлиги ҳамда манфаатдор томонлар фикр-мулоҳазалари асосида докторантура дастури такомиллаштирилиши ўрганилади.

Ички сифатни таъминлаш тартиби, регламенти ва стандартлари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган
Таълим сифати ва дастур натижаларини баҳолаш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ички тартиб-қоидалар мавжуд
Докторантура таълим дастурини амалга ошириш бўйича яратилган шарт-шароитлар ва жараёнлар сифатини баҳолаш мақсадида манфаатдор томонлар (илмий изланувчилар, илмий раҳбарлар, битирувчилар)нинг фикр-мулоҳазалари мунтазам ўрганилган**
Манфаатдор томонлар фикри асосида докторантура таълим дастурини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган**
Сифатни таъминлаш тизими доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади**
4. Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари ҳамда илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги.

Меҳнат бозори, таълим эҳтиёжлари ва илмий-тадқиқот соҳасидаги сўнгги тенденцияларни мунтазам кузатиш, маълумотларни таҳлил қилиш, натижаларини тадқиқотчиларга етказиш ҳамда докторантура таълим дастурини режалаштириш ва такомиллаштириш жараёни ўрганилади.

Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари ҳамда илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларига оид маълумотларни мунтазам равишда тўплаш ва таҳлил қилиш тартиби мавжуд ҳамда ушбу вазифа учун масъул бўлим/шахс белгиланган
Йиғилган маълумотлар докторантура таълим дастурини режалаштириш ва ишлаб чиқишда фойдаланилган**
Илмий-тадқиқот ва меҳнат бозоридаги сўнгги тенденциялар таҳлил қилиниб, докторантура таълим дастури мазмунига интеграция қилинган**
Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари бўйича маълумотлар манфаатдор томонлар фойдаланиши учун очиқ эълон қилинади**
Мониторинг натижалари асосида докторантура таълим дастурига тегишли ўзгартириш ва янгиланишлар киритилган**
5. Таълим дастурининг самарадорлигини мониторинг қилиш ва такомиллаштириш механизмларининг жорий этилгани.

Докторантура таълим дастури самарадорлиги бўйича сўровномалар ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш, дастурга тегишли ўзгартиришлар киритиш ва тадқиқотчиларни амалга оширилган чора-тадбирлар билан хабардор қилиш механизми ўрганилади.

Тадқиқотчилар ва соҳанинг етакчи мутахассислари ўртасида докторантура таълим дастурлари бўйича сўровномалар ўтказиш тартиби белгиланган*
Сўровномалар докторантура таълим дастурининг ташкилий-бошқарув, ахборот, мулоқот ва тадқиқот сифати билан боғлиқ саволларни қамраб олган
Сўровнома натижалари тизимли равишда таҳлил қилинган**
Сўровнома натижалари бўйича муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган**
Таҳлил натижалари асосида докторантура таълим дастурига тегишли ўзгартишлар киритилган**
Тадқиқотчиларга сўровнома натижалари ва улар асосида амалга оширилган ўзгартишлар ҳақида маълумот етказилган (феэдбаcк лооп)**
ИИ. Таълим дастурлари йўналиши

Докторантура таълим дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши белгиланган тартибда, миллий малакалар рамкаси, касбий стандартлар, давлат ва халқаро талаблар билан мослиги, мазмуни миллий устувор йўналишлар ва меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқ бўлишини ҳамда самарадорлигини мунтазам мониторинг қилинадиган фаолият баҳоланади.

6. Манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани. Бунда таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, меҳнат бозори, давлат таълим талаби ва миллий малакалар рамкаси талабларига мувофиқлиги.

Докторантура таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилганлиги, унда манфаатдор томонлар, иш берувчилар ва соҳавий мутахассислар иштирок этганлиги ҳамда миллий малакалар рамкаси талабларига мувофиқ равишда шакллантирилганлиги, шунингдек, расмий тартибда тасдиқланганлиги ўрганилади.

Докторантура таълим дастурини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қайта кўриб чиқиш бўйича расмий тартиб мавжуд
Докторантура таълим дастурини ишлаб чиқиш жараёнида манфаатдор томонлар, иш берувчилар ва соҳавий мутахассислар иштироки таъминланган
Докторантура таълим дастури мақсади, ўқув натижалари ва кутилган ўзгаришлар аниқ белгиланган
Докторантура таълим дастури мақсад ва натижалари республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишлари ва стратегияларига мувофиқ
Докторантура таълим дастурида соҳага оид долзарб илмий, назарий ва амалий билимлар ўз аксини топган
Докторантура таълим дастурининг мақсад ва натижалари таълим ташкилотининг миссияси, стратегик мақсадлари ва академик профилига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган
7. Таълим дастурини ривожлантириш бўйича йиллик устувор йўналишлар ишлаб чиқилгани, асосий фаолият самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ), зарур ресурслар ва масъуллар билан таъминлангани.

Докторантура таълим дастурларини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича аниқ устувор йўналишлар белгилаб олиниши, уларни амалга ошириш учун мақсадли вазифалар, самарадорлик кўрсаткичлари тизимли ташкил этилганлиги ўрганилади.

Докторантура таълим дастурини ривожлантириш бўйича йиллик устувор йўналишлар расмий ҳужжат (режа ёки дастур) сифатида ишлаб чиқилган
Йиллик устувор йўналишлар бўйича аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб қўйилган
Вазифалар учун самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) ишлаб чиқилган
Устувор йўналишлар доирасида вазифаларни амалга ошириш учун зарур молиявий ва моддий-техник ресурслар билан таъминланган
Докторантура таълим дастурини ривожлантириш бўйича йиллик фаолият натижалари таҳлил қилиниб, кейинги йил учун таклиф ва тавсиялар шакллантирилган**
Йиллик устувор йўналишлар ва КПИ ижроси бўйича ҳисоботлар ташкилот коллегиал органида кўриб чиқилиб, тасдиқланган**
8. Қабул параметрлари таълим ташкилотининг тадқиқот ва илмий раҳбарлик салоҳияти, жамиятдаги илмий ва ижтимоий эҳтиёжлар, меҳнат бозори таҳлили асосида шакллантирилгани.

Қабул параметрлари таълим ташкилотининг илмий салоҳияти, жамиятдаги илмий ҳамда ижтимоий эҳтиёжлар ва меҳнат бозори таҳлили натижалари асосида белгиланганлиги, қабул квоталари ва йўналишларини белгилашда таълим муассасасининг кадрлар ва ресурслар имкониятлари ўрганилади.

Қабул параметрларини белгилашда меҳнат бозори таҳлиллари ва прогнозлаш маълумотларидан фойдаланилган (олдинги фаолият натижалари, ҳимоя қилганларнинг натижалари)
Қабул параметрларини белгилашда жамиятнинг илмий ва ижтимоий эҳтиёжлари инобатга олинган
Қабул йўналишлари таълим муассасасининг моддий-техник базаси ва кадрлар имкониятларига мос белгиланган
Қабул квоталарини шакллантириш бўйича тегишли тартиб ва меъёрий ҳужжатларга амал қилинган
Қабул натижалари таҳлил қилиниб, кейинги йил учун қабул параметрларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган**
9. Таълим дастури илмий-тадқиқот режасида белгиланган давомийлик муддатида кутилаётган тадқиқот натижаларига эришилишини таъминлашга қаратилгани.

Таълим ташкилотида докторантура таълим дастури доирасидаги илмий-тадқиқот фаолияти белгиланган муддатларда амалга оширилиши, тадқиқот мақсад ва вазифаларининг аниқ белгилаб олиниши, уларнинг бажарилиши устидан мониторинг олиб борилиши, кутилаётган илмий натижаларга босқичма-босқич эришишни таъминлайдиган режалаштириш, баҳолаш ва ҳисобот тизими йўлга қўйилганлиги ўрганилади.

Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш бўйича йиллик тадқиқот режаси мавжуд
Илмий-тадқиқот ишларининг мақсад ва вазифалари аниқ белгиланган
Илмий-тадқиқот фаолиятининг давомийлик муддати ва босқичлари режалаштирилган
Илмий-тадқиқот ишлари бўйича ижро ва натижаларни мониторинг қилиш тизими мавжуд
Илмий-тадқиқот натижалари илмий мақолалар, монография, тезислар ёки патентлар кўринишида расмийлаштирилган**
Тадқиқот натижалари амалиётга жорий қилинган (дарс, амалиёт ёки методик ишларда қўлланилган)**
Илмий-тадқиқот фаолияти бўйича илмий раҳбарлар томонидан доимий назорат амалга оширилган**
Тадқиқот ишлари натижаси бўйича кафедра ёки илмий кенгаш муҳокамаси ўтказилган**
Илмий-тадқиқот ишлари бўйича ихтисосликка мос илмий ютуқлар (грантлар, мукофотлар, натижалар) мавжуд**
10. Амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани.

Докторантура таълим дастурларининг самарадорлиги тизимли равишда мониторинг қилинганлиги, баҳолаш мезонлари ва усуллари аниқ белгиланганлиги, мониторинг натижалари асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилганлиги, шунингдек, натижалар электрон ахборот тизимида жойлаштирилганлиги ўрганилади.

Докторантура таълим дастурларининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва усуллари ишлаб чиқилган
Докторантура таълим дастурлари бўйича тизимли мониторинг ва таҳлил жараёни белгиланган даврийликда амалга оширилади
Мониторинг натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва амалга оширилган
Мониторинг натижалари таълим сифати бўйича ички йиғилишларда муҳокама қилинган ва тегишли қарорлар қабул қилинган
Изланувчилар фаолияти самарадорлиги мониторинги натижалари электрон ахборот тизимига жойлаштирилган
Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида докторантура таълим дастурларига тегишли ўзгартириш ва янгиланишлар киритилган
11. Таълим дастурининг мазмунида ўқиш жараёни давомида тадқиқот фаолиятининг кўзда тутилгани ва изланувчиларни тадқиқот фаолиятига тайёрлашга йўналтирилгани.

Таълим ташкилотида докторантура таълим дастурлари мазмунида илмий изланувчиларнинг илмий-тадқиқот салоҳиятини шакллантириш ва мустақил изланиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган фаолият ҳамда илмий этика талабларини жорий этилганлиги ўрганилади.

Илмий изланувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларида иштирокини таъминловчи режа ва механизмлар ишлаб чиқилган
Илмий-тадқиқот ишлари учун илмий раҳбар(консультант)лар томонидан раҳбарлик ва маслаҳат тизими йўлга қўйилган
Илмий изланувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларини баҳолаш ва ҳисобот тизими мавжуд
Илмий изланувчилар илмий анжуманлар, конференциялар ва семинарларда иштирок этишига имконият яратилган
Таълим жараёнида тадқиқот методологияси ва илмий таҳлил усуллари бўйича амалий машғулотлар ўтказилади**
Илмий-тадқиқот ишлари натижалари докторантура таълим дастурини такомиллаштиришда инобатга олинади**
Докторантура таълим дастурида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш бўйича йиллик таҳлил ва ҳисоботлар тайёрланади**
ИИИ. Тадқиқот жараёнини ташкил этиш ва тадқиқот натижаларини баҳолаш йўналиши

Таълим ташкилотида докторантура таълим дастурларининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ тадқиқот жараёнини белгиланган тадқиқот натижаларига эришишга йўналтириш, академик ҳалоллик тамойилларига амал қилишни қамраб олган тизимли фаолият баҳоланади.

12. Таълим дастурида изланувчилар фаолиятини баҳолаш тартибининг мавжудлиги ва баҳолаш усуллари белгиланган тадқиқот натижаларига қай даражада эришилганини аниқлашга йўналтирилгани.

Таълим ташкилоти фаолиятини баҳолаш тартиби аниқ белгиланганлиги, унда баҳолаш усуллари ва мезонлари тадқиқот режаси ҳамда кутилаётган илмий натижаларга эришиш даражасини аниқлашга қаратилганлиги, шунингдек, баҳолаш жараёнлари тизимли равишда амалга оширилиши ўрганилади.

Изланувчилар фаолиятини баҳолаш тартиби расмий ҳужжатларда (йўриқнома, низом) белгиланган
Илмий раҳбар(консультант)лар томонидан изланувчилар фаолияти бўйича мунтазам назорат ва баҳолаш тизими йўлга қўйилган
Изланувчиларнинг ярим йиллик ёки йил якунидаги илмий фаолият натижалари юзасидан ҳисобот тақдим этиш амалиёти мавжуд*
Ҳисобот натижалари асосида тадқиқот самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилган**
Илмий ишлар натижалари (мақолалар, монография, конференция чиқишлари, патентлар) баҳолаш тизимида инобатга олинган**
Баҳолаш натижалари асосида изланувчиларга индивидуал тавсиялар берилган **
Баҳолаш тизими самарадорлиги доимий равишда қайта кўриб чиқилиб, такомиллаштириб борилган**
13.

 

Таълим дастурида академик эркинлик ва ҳалоллик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги.

Академик эркинлик ва ҳалоллик тамойилларининг расмий равишда белгиланганлиги, илмий-тадқиқот фаолияти, илмий раҳбарлик, натижаларни эълон қилиш ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган чоралар ҳамда маълумотларни сохталаштириш ҳолатларини бартараф этиш тизимининг мавжудлиги ўрганилади.

Таълим ташкилотида академик ҳалоллик ва эркинликка оид расмий ҳужжатлар мавжуд
Плагиатга қарши текширув тизими (антиплагиат дастурлари) доимий равишда фаолият кўрсатади
Академик ҳалоллик ва эркинликни таъминловчи механизмлар (илмий фикрни эркин баён этиш, тадқиқот йўналишини мустақил танлаш ва бошқалар) амалда ишлайди
Академик ҳалоллик қоидаларини бузиш ҳолатларини кўриб чиқиш ва жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича расмий ва шаффоф тартиб мавжуд
Илмий раҳбарлар ва изланувчилар учун ахлоқий қоидаларни бузиш ҳолатларида жавобгарлик чоралари қўлланиши тартиби мавжуд
Тадқиқотчилар томонидан яратилган илмий ишлар, инновацион ғоялар ёки ихтиролар бўйича муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулк эгалиги аниқ белгиланган*
Илмий-тадқиқот этикаси ва академик ҳалоллик бўйича профилактика тадбирлар, семинарлар, тренинглар ва маърузалар мунтазам ўтказилади**
Академик ҳалоллик ва эркинлик бўйича масъул шахс ёки комиссия фаолияти ташкил этилган**
14. Изланувчиларнинг баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги.

Изланувчиларнинг баҳолаш жараёнлари ва натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини мунтазам ўрганиш, уларнинг таклиф ва эътирозларини таҳлил қилиш ҳамда ушбу маълумотлар асосида илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш чораларини йўлга қўйилганлиги, шунингдек, баҳолаш натижалари бўйича апелляция бериш механизми очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилганлиги ўрганилади.

Изланувчиларнинг баҳолаш жараёни бўйича фикр-мулоҳазаларини йиғиш ва таҳлил қилиш учун аниқ тартиб ва масъуллар белгиланган
Изланувчиларнинг баҳолаш жараёни ва натижалари бўйича шикоят ва аппеляцияларини кўриб чиқиш бўйича учун расмий тартиб мавжуд
Тартибда шикоят ва аппеляция бериш усули, муддатлари, кўриб чиқиш таркиби ва қарор қабул қилиш механизми аниқ белгиланган
Фикр-мулоҳазаларни йиғишда талабалар учун қулай ва эҳтиёжларига мос турли усуллар орқали амалга оширилади ва тизимли равишда таҳлил қилинади**
Таҳлил натижалари бўйича ҳисобот тайёрланади ҳамда баҳолаш жараёнини такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланади**
Жараён очиқлик, холислик, шаффофлик ва манфаатлар тўқнашувидан холи бўлиш тамойилларига асосланиб амалга оширилади**
Изланувчиларнинг баҳолаш жараёни ва натижалари бўйича шикоят ва аппеляциялари таълим муассасасининг тегишли ички тартибига қатъий риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади ва мунтазам равишда таҳлил қилинади**
Баҳолаш ёндашувлари ва жараёнлари тизимли равишда қайта кўриб чиқиш натижалари асосида зарур ҳолларда баҳолаш тизими ва ёндашувига тегишли ўзгартишлар киритилади**
ИВ.Изланувчилар фаолияти ёʼналиши

Изланувчилар фаолиятини баҳолашнинг расмий тартиби белгиланганлиги, тадқиқот режаси ҳамда кутилаётган илмий натижаларга эришиш даражасини аниқлашга қаратилганлиги, шунингдек, баҳолаш жараёнлари тизимли равишда амалга оширилганлиги ҳамда улар асосида илмий-тадқиқот самарадорлигини ошириш чораларини белгилайдиган фаолият баҳоланади.

15. Таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани.

Қабул талаблари илмий-тадқиқот йўналишининг мақсад ва вазифаларига мос равишда ишлаб чиқилганлиги, қабул жараёнлари шаффоф, адолатли ва холис тарзда амалга оширилиши ўрганилади.

Қабул талаблари ва тартиби расмий ҳужжатларда аниқ белгиланган ва барча манфаатдор томонларга очиқ тарзда етказиш механизми мавжуд
Қабул жараёни очиқ ва шаффоф тизим орқали амалга оширилади (эълонлар, танлов натижалари очиқ)
Қабул комиссияси таркиби ва иш фаолияти бўйича ички меъёрий ҳужжат мавжуд
Қабул натижалари апелляция ва қайта кўриб чиқиш механизми билан таъминланган
Хорижий тилда олиб бориладиган докторантура таълим дастури қабулида номзодлардан миллий ёки халқаро меъёрларга мос хорижий тил бўйича билим даражаси талаб этилади ва талабгорлар дастурга қабул қилинмасдан олдин хорижий тил бўйича етарли салоҳиятга эгалигини тасдиқловчи ҳужжат ёки натижалар орқали намоён этади**
Докторантура таълим дастурига қабул талаблари изланувчиларнинг ўқув натижалари ва бошқа тегишли ички ҳамда ташқи мезонлар асосида мунтазам равишда тизимли қайта кўриб чиқилади ва зарур ҳолларда янгиланади**
16. Изланувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишдан четлаштириш ва ўқиш муддатини узайтириш тартибининг белгилангани.

Изланувчиларнинг ўқишга қабул қилиниши, четлаштирилиши ёки таълим муддати узайтирилиши қонунчилик ва ички меъёрий ҳужжатлар асосида аниқ белгиланган тартибда амалга оширилиши, ҳамда ушбу жараёнларда шаффофлик ва изланувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тамойилларининг ишлаб чиқилганлиги ўрганилади.

Курсдан-курсга ўтказиш, четлатиш ва қайта тиклаш тартиб-қоидалари норматив ҳужжатларда белгиланган*
Жараёнлар бўйича апелляция ёки шикоят бериш имконияти мавжуд
Изланувчилар ушбу тартиблар ҳақида расмий манбалар (веб-сайт, низом, йўриқнома) орқали хабардор қилинади**
Академик қарздор изланувчилар билан ишлаш бўйича қўшимча ўқув чора-тадбирлари белгиланган**
Барча қарорлар (четлатиш, ўтказиш, қайта тиклаш) протокол орқали расмийлаштирилади**
17. Изланувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш хизматларининг мавжудлиги.

Изланувчиларнинг илмий, психологик ва маъмурий қўллаб-қувватланишини таъминловчи тизим мавжудлиги, уларнинг тадқиқот фаолиятини самарали ташкил этилганлиги, илмий раҳбарлар билан муносабатни мустаҳкамлаш ва касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ўрганилади.

Изланувчилар учун маслаҳат (аcадемиc адвисинг) тизими мавжуд
Илмий ва психологик қўллаб-қувватлаш хизматлари йўлга қўйилган
Илмий менторлик (академик раҳбарлик) тизими жорий этилган ва самарали ишлайди**
Маслаҳат хизматларидан фойдаланиш ва уларнинг самарадорлиги бўйича маълумотлар мунтазам йиғилади ва таҳлил қилинади**
Изланувчиларнинг маслаҳат хизматларига бўлган қониқиш даражаси мунтазам ўрганилади ва тизим шу асосда такомиллаштирилади**
В. Инсон ресурслари йўналиши

Таълим ва илмий-тадқиқот жараёнларини самарали ташкил этиш учун ходимларнинг илмий салоҳияти, малакаси ва компетенцияларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш тизими, кадрлар таркиби, касбий ривожланиши ва рағбатлантириш механизмларини баҳолашга қаратилган фаолият баҳоланади.

18. Илмий раҳбар ва консультантларнинг кўникма, малака ва илмий даражаларининг ихтисосликка мослиги.

Докторантура таълим дастури бўйича фаолият юритувчи илмий раҳбар ва консультантларнинг малакаси, илмий даражаси ва илмий йўналиши докторантура таълим дастури ихтисослигига мос келиши ҳамда илмий-тадқиқот ишларини самарали бошқариш қобилияти ўрганилади.

Илмий раҳбар ва консультантлар ихтисосликлар бўйича мос илмий даража ва унвонларга эга
Илмий раҳбар ва консультантларнинг ихтисосликлари докторантура таълим дастурининг йўналишига мувофиқ
Илмий раҳбар ва консультантларнинг мос тадқиқот йўналиши бўйича юқори импакт факторли нуфузли илмий журналларда нашрлари мавжуд**
Илмий раҳбарлар хорижий ва маҳаллий малака ошириш курсларда иштирок этганлик тўғрисида малака сертификатларига эга**
Илмий раҳбар ва консультантларнинг сони докторантура таълим дастурига қабул қилинган изланувчилар сонига нисбати меъёрий ҳужжатлардаги талабларга мос келади
19. Таълим дастури етарлича мутахассис ва маъмурий-бошқарув ходимлари билан таъминлангани, уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга жавоб бериши.

Докторантура таълим дастури доирасида таълим ва тадқиқот жараёнларини таъминловчи илмий тадқиқотчи, раҳбар ва консультантлар ҳамда бошқарув кадрлари сони, малакаси ва лавозим талаби бўйича етарли даражада таъминланганлиги ўрганилади.

Докторантура таълим дастури бўйича мутахассис ва маъмурий-бошқарув ходимлари билан таъминланганлик даражаси белгиланган штат нормативларига жавоб беради
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони таълим жараёнини самарали қўллаб-қувватлайди
Илмий ёрдамчи кадрлар (лаборант, методист ва ҳ.к.) сони докторантура таълим дастурларига мос таъминланган
Ходимларни рағбатлантириш ва лавозим ўсиши тизими жорий этилган
20. Илмий раҳбар ва консультантларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги.

Илмий раҳбар ва консультантларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигига қараб уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилганлиги ўрганилади.

Илмий раҳбарлар учун мукофот ва қўшимча ҳақ тўлаш тартиби мавжуд
Илмий раҳбарлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими мавжуд
Илмий фаолиятда фаол бўлган ходимлар маънавий рағбатлантирилади**
Илмий фаолият натижалари асосида рағбатлантириш буйруқлари чиқарилган**
21. Хорижлик илмий раҳбар ва консультантларни жалб қилиш имкониятларининг мавжудлиги.

Докторантура таълим дастурлари бўйича таълим ташкилотида халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида хорижий илмий раҳбар ва консультантларни жалб этиш имкониятлари яратилганлиги ва амалда қўлланилиши ўрганилади.

Хорижий илмий раҳбарлар билан тузилган шартномалар мавжуд**
Хорижий илмий раҳбарлар иштирокидаги илмий тадқиқот ишлари мавжуд**
Хорижий илмий ташкилот(ташкилот ходимлари)лар билан қўшма илмий лойиҳалар ва тадқиқот натижалари мавжуд**
Хорижий илмий раҳбарлар томонидан масофавий маслаҳат бериш тизими йўлга қўйилган
Илмий раҳбарларни жалб қилиш учун норматив ва молиявий асос мавжуд
ВИ. Моддий-техник таъминот йўналиши

Докторантура таълим дастурларини амалга ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш ҳамда изланувчилар учун қулай таълим ва тадқиқот муҳитини яратишга хизмат қилувчи инфратузилма, лабораториялар, асбоб-ускуналар, ахборот ресурслари ва инклюзив шароитларнинг етарли даражада таъминланганлигини қамраб олиши, таълим ва илмий фаолият самарадорлигининг амалий асоси баҳоланадиган фаолият баҳоланади.

22. Ихтисослик хусусиятидан ва изланувчилар сонидан келиб чиқиб, тадқиқот соҳаси бўйича илмий манбаларнинг мавжудлиги ва электрон ресурслар билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани.

Таълим ташкилотида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш учун ихтисослик йўналишига мос илмий адабиётлар, электрон маълумотлар базалари ва замонавий ахборот ресурслари билан таъминланганлиги ўрганилади.

Илмий кутубхона фонди барча ихтисосликларни қамраб олган ва доимий янгиланиб борилади
Электрон кутубхона ва маълумотлар базаларининг мавжуд
Илмий манбаларга изланувчиларнинг онлайн кириш имконияти мавжуд
Илмий адабиётлар рўйхатида халқаро нашрлар улуши меъёрий ҳужжатларда акс этган талабларга мос
Изланувчиларнинг илмий манбалардан фойдаланиш фаоллиги бўйича статистикаси юритилади**
23. Маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Сcопус, Wэб оф Сcиэнcэ ёки бошқа умумеътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) фойдаланиш имкониятларининг яратилгани.

Таълим ташкилотида изланувчилар ва илмий ходимлар учун Сcопус, Wэб оф Сcиэнcэ, Спрингер, Элсевиэр ва шунга ўхшаш халқаро маълумотлар базаларига фойдаланиш имконияти яратганлиги ўрганилади.

Таълим ташкилоти халқаро умумеътироф этилган ахборот ва маълумотлар базаларига обуна бўлган
Изланувчиларга фойдаланиш бўйича логин ёки платформа кириш имконияти яратилган
Халқаро базалардан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ўтказилади**
Фойдаланиш статистикаси (изланувчи фаоллиги) мавжуд ва доимий юритилади**
Халқаро маълумотлар базалари бўйича ички йўриқнома мавжуд
24. Илмий-экспериментал лабораториялар билан таъминланганлик даражаси, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллари ва бошқалар билан таъминлангани ва улардан фойдаланилиши ҳолати.

Таълим ташкилотида илмий-тадқиқот ва амалий ишлар учун замонавий лабораториялар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва тажриба учун зарур хомашё материаллари билан етарли даражада таъминланганлиги ҳамда улардан самарали фойдаланиш тизими йўлга қўйилганлиги ўрганилади.

Илмий лабораториялардаги асбоб-ускуналар ва уларнинг сони мавжуд барча ихтисосликларига мос келади
Асбоб-ускуналарнинг замонавийлиги, техник ҳолати ва яроқлилик муддатлари доимий равишда назорат қилинади ва янгиланиб борилади
Лабораториялардан фойдаланиш графиги ва изланувчилар иштироки таъминланган
Асбоб-ускуналар учун хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизими мавжуд
25. Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани.

Таълим ташкилотида имконияти чекланган шахслар учун инфратузилма ва таълим муҳити мослаштирилган бўлиб, бинолар, жиҳозлар, ахборот ресурслари ҳамда таълим материалларидан тенг фойдаланиш имконияти яратилганлиги ўрганилади.

Инклюзив таълим учун биноларда физик мослашув элементлари (лифтлар, ҳожатхоналар, пандус) мавжуд
Махсус ўқув ва ахборот материаллари мавжуд ва етарли даражада таъминланган
Ахборот-коммуникация технологияларидан мунтазам фойдаланиш имконияти мавжуд
Имконияти чекланган изланувчилар учун маслаҳат хизматлари фаолияти йўлга қўйилган

 

Изоҳ.* Мажбурий бўлган индикаторлар.
** Амалдаги докторантура таълим дастурлари учун фойдаланиладиган индикаторлар.

 

Лойиҳага кўра, олий таълимдан кейинги таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар қйидагича белгиланган:

 

Т/р Мезон Индикатор
И. Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши

Таълим ташкилотининг стратегик мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, ривожланиш режасини бажариш ҳамда таълим сифати ва халқаро ҳамкорликни бошқариш орқали барқарорликни таъминлашга қаратилган фаолият баҳоланади.

1. Таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани.

Таълим ташкилотининг фаолияти самарали режалаштирилганлиги, молиявий ва моддий ресурслар таълим сифати ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлашга мақсадли йўналтирилганлиги, шунингдек, молиявий бошқарув жараёнида натижадорлик ва ҳисобдорлик таъминланганлиги ҳолатлари ўрганилади.

Таълим ташкилоти фаолиятини ривожлантириш ва таълим сифатини таъминлаш учун молиявий режалаштириш жараёнлари стратегик ривожланиш режаларига мувофиқ амалга ошириш тизими йўлга қўйилган*
Молиявий ресурслар устувор йўналишлар (инфратузилма, методик таъминот, кадрлар малакаси, рақамли технологиялар)га мувофиқ тақсимланган
Молиявий режалар ижроси бўйича тизимли мониторинг, таҳлил ва ички назорат тизими йўлга қўйилган ҳамда уларнинг натижалари асосида тегишли қарорлар қабул қилинган
Молиявий бошқарув тизими орқали таълим сифат кўрсаткичлари барқарор равишда яхшиланган
Маблағлардан фойдаланиш жараёни шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида ташкил этилган ҳамда харажатлар самарадорлиги, натижадорлиги мунтазам таҳлил қилинган
2. Илмий кенгашлар ташкил этилгани ва унинг фаолияти самарадорлиги.

Мувофиқлаштирувчи коллегиал органнинг самарали ишлаши, таълим ва илмий-тадқиқот жараёнларини ривожлантириш, қарорлар қабул қилиш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиш тизимининг мавжудлиги ва самарадорлиги ўрганилади.

Таълим ташкилотида мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ташкил этилган ва унинг ҳуқуқий асоси мавжуд*
Кенгаш таркиби тасдиқланган ва доимий янгиланиб борилади
Кенгаш йиғилишлари белгиланган режа асосида мунтазам ўтказилади
Йиғилишларда таълим ва илмий фаолиятга оид долзарб масалалар кўриб чиқилади
Қабул қилинган қарорлар ижроси назорат қилинади ва таҳлил қилинади
Кенгаш фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ички назорат ёки мониторинг тизими мавжуд
Кенгаш фаолияти таълим ташкилоти ривожланиш стратегияси билан уйғунлашган
3. Таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани.

Таълим ташкилотида ривожлантириш режасининг мавжудлиги, зарур ресурслар билан таъминланганлиги, шунингдек унинг ижроси ва натижаларининг жамоатчиликка очиқлиги ҳолатлари ўрганилади.

Таълим ташкилотини стратегик ривожлантириш режаси соҳанинг устувор йўналишлари, меҳнат бозори таҳлиллари ва кадрлар тайёрлаш мақсади билан уйғун ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган*
Таълим ташкилотини стратегик ривожлантириш режасида мақсадлар, устувор йўналишлар ва кутилаётган натижалар белгиланган
Стратегик ривожлантириш режасини амалга ошириш учун ташкилот ва барча таркибий бўлинмаларининг йиллик иш режалари ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган
Режани амалга ошириш учун зарур молиявий, моддий ва инсон ресурслари ажратилган, уларнинг тақсимоти устувор йўналишлар билан уйғунлаштирилган
Таълим ташкилотининг стратегик ривожлантириш режасининг бажарилиш ҳолати ва натижалари очиқ ҳамда шаффоф тарзда жамоатчиликка мунтазам тақдим этилган
Таълим ташкилотининг ривожлантириш режаси мунтазам таҳлиллар, мониторинг натижалари, манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари асосида такомиллаштириш чоралари кўрилган
4. Таълим ташкилотининг ҳудуд ва республиканинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси.

Таълим ташкилотининг ҳудудий ва миллий ривожланишга қўшаётган ҳиссаси, илмий-инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этилганлиги ва ривожланиш дастурларида иштирок этганлиги ўрганилади.

Ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган
Ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларда таълим ташкилоти иштирок этган
Маданий-маърифий ёки илмий тадбирлар (фестиваллар, кўргазмалар, анжуманлар) ташкил этилган
Ташкилот ташаббуси билан ҳудуд ёки жамоатчилик манфаатига хизмат қилувчи лойиҳалар амалга оширилган*
Таълим ташкилоти илмий фаолияти натижалари маҳаллий ёки миллий ОАВ орқали ёритилган
Жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилган ижтимоий, маданий ёки илмий тадбирлар натижалари таҳлил қилинган
5. Тадқиқот жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича очиқ ахборот тизимининг мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани.

Таълим ташкилотида таълим жараёнларини бошқариш ва таълим сифати устидан назоратни таъминловчи ахборот тизимининг мавжудлиги ҳамда унинг ваколатли давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилинганлик даражаси ўрганилади.

Таълим ташкилотида ўқув жараёнлари ва таълим сифатини бошқаришга хизмат қилувчи рақамли ахборот тизими жорий этилган
Ахборот тизими таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлар ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинган, маълумотлар автоматик алмашинуви йўлга қўйилган*
Ахборот тизими фойдаланувчилар учун қулай, маълумотлар хавфсизлиги ва махфийлиги таъминланган
Ахборот тизими орқали ўқув жараёнларини режалаштириш, мониторинг ва ҳисобот ишлари юритилган, маълумотлар асосида йиллик таҳлилий ҳисоботлар тайёрланган ва коллегиал органининг йиғилишларида муҳокама қилинган
Ахборот тизимининг самарадорлиги, маълумотлар билан ишлаш жараёнлари ва интеграция ҳолати бўйича доимий мониторинг тизими амалга оширилган ҳамда аниқланган муаммолар бўйича тузатишлар киритиш бўйича чора-тадбирлар кўрилган
6. Таълим ташкилотини халқаролаштириш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилгани.

Таълим ташкилотининг хорижий муассасалар билан алоқаларни йўлга қўйганлиги, хорижий ходим ва мутахассисларни жалб этганлиги ҳамда халқаро тадбирларни ташкил этганлиги ўрганилади.

Хорижий таълим ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари мавжуд
Қўшма докторантура таълим дастурлари ёки илмий лойиҳалар амалга оширилган
Илмий ходимлар хорижда малака ошириш ва стажировкаларда иштирок этган
Хорижий мутахассислар таълим жараёнига жалб этилган
Тадқиқотчилар учун халқаро илмий стажировка дастурлари мавжуд
Халқаро конференция ва семинарлар ташкил этилган
Тадқиқотчилар халқаро ва қўшма халқаро грантлар ва лойиҳаларда иштирок этган
Халқаро ҳамкорлик натижалари бўйича ҳисобот ва таҳлиллар юритилган
ИИ. Тадқиқот сифатини таъминлаш йўналиши

Манфаатдор томонлар иштирокида ички назорат ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш, академик ҳалолликка риоя этиш ҳамда илмий кенгашлар фаолиятини шаффоф ва қонуний асосда ташкил этишга қаратилган фаолият баҳоланади.

7. Манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани.

Манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда тизим жорий этилганлиги, шунингдек профессор-ўқитувчилар, изланувчилар ва иш берувчиларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда таълим сифатини ошириш ва жараённи такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилади.

Ички сифатни таъминлаш тизими тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилган, унга масъул бўлим/ходим бириктирилган ҳамда тизим мақсадлари таълим ташкилотининг стратегик ривожланиш йўналишлари билан узвий боғланган*
Ички сифатни таъминлаш тизими фаолиятида профессор-ўқитувчилар, изланувчилар, иш берувчилар, битирувчилар ва жамоатчилик вакилларининг иштироки таълим ташкилотининг ички меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинган
Ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида ички сифатни таъминлаш тизими бўйича семинар ва тренинглар мунтазам равишда ташкил этилади
Таълим сифатини ички таъминлаш тизимининг самарадорлигини баҳолаш мақсадида сўровномалар, интервьюлар ва фокус-гуруҳлар орқали манфаатдор томонларнинг фикр ва мулоҳазалари ўрганилиб, таҳлил қилинган
Олинган тавсиялар асосида ички сифатни таъминлаш тизими, докторантура таълим дастурлари ва таълим жараёнига тегишли ўзгартириш ва такомиллаштиришлар киритилган
8. Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани ва таҳлил натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани.

Таълим сифатини мунтазам таҳлил қилиш, аниқланган камчиликлар асосида такомиллаштириш чоралари ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш тизимининг самарадорлиги ўрганилади.

Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлигини аниқлаш бўйича тегишли мезонлар ва баҳолаш усуллари ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга жорий этилган*
Таълим сифатини ички таъминлаш тизими фаолияти мунтазам равишда йиллик ёки ярим йиллик таҳлил асосида баҳоланиб борилган
Таҳлил жараёнида ўқув ва тадқиқот жараёни, илмий фаолият ва изланувчиларнинг ўзлаштириш натижалари инобатга олинган
Таҳлил натижалари асосида аниқланган муаммолар, уларни бартараф этиш, такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва амалга оширилган
Ички сифат натижалари коллегиал органининг йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда жамоатчилик ва манфаатдор томонларга етказилган*
9. Таълим ташкилотида академик ҳалоллик ва эркинлик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги.

Таълим жараёнида ҳалоллик, адолат ва масъулиятни таъминлаш, академик қоидалар бузилишининг олдини олиш учун самарали назорат, мониторинг ва профилактика тизимини яратишга қаратилган фаолият ўрганилади.

Таълим ташкилотида академик ҳалоллик, ахлоқий меъёрлар ҳамда касбий масъулиятга оид тартиб-қоидалар ва йўриқномалар ишлаб чиқилган, тасдиқланган ҳамда амалиётда қўлланилмоқда*
Академик ҳалоллик тамойиллари ва талаблари барча илмий раҳбар (консультант)лар, изланувчилар ва бошқа манфаатдор томонларга етказилган
Академик ҳалоллик тамойилларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида таълим ташкилотида тегишли масъул белгиланган
Академик ҳалоллик қоидаларини бузганларга нисбатан интизомий чоралар кўриш амалиёти йўлга қўйилган
Академик ҳалоллик ва одоб-ахлоқ маданиятини шакллантириш бўйича мунтазам равишда профилактик тадбирлар, семинар ва тренинглар ўтказилади
Илмий ва ўқув ишларида плагиат ҳамда маълумотларнинг ишончлилигини бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида махсус электрон текширув тизимлари жорий этилган ва мунтазам қўлланилади
10. Диссертация иши ҳимояси учун мавжуд илмий кенгашлар фаолияти, уларнинг таркибий тузилиши, иш тартиби ва қабул қилинган қарорларининг илмий-ҳуқуқий асослангани.

Илмий кенгашларнинг таркиби, иш тартиби ҳамда қарорларининг қонунийлиги ва илмий асосланганлиги, шунингдек уларнинг фаолияти самарадорлиги ўрганилади.

Илмий кенгашлар Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан тасдиқланган ва рўйхатга олинган*
Илмий кенгаш таркиби фан соҳалари бўйича малакали мутахассислардан шакллантирилган
Илмий кенгаш фаолияти белгиланган низом ва регламент асосида амалга оширилади
Диссертациялар ҳимояси очиқлик ва илмий ҳалоллик принципларига мувофиқ ўтказилади
Илмий кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар илмий ва ҳуқуқий жиҳатдан асосланган
Илмий кенгаш фаолияти натижалари бўйича ҳисоботлар юритилади ва ОАКга тақдим этилади
ИИИ. Тадқиқотчилар фаолияти йўналиши

Тадқиқотчиларни қабул қилиш, ўқиш жараёнини бошқариш ва четлаштиришни қонунчилик талабларига мувофиқ амалга ошириш, шунингдек, таълим хизматлари экспортини ривожлантириш орқали тадқиқотчилар контингентини самарали бошқаришга қаратилган фаолият баҳоланади.

11. Қабул параметрлари илмий-тадқиқотлар учун мавжуд маблағлар, тадқиқот лойиҳалари ёки бошқа молиялаштириш манбалари имкониятларини инобатга олган ҳолда белгилангани.

Таълим ташкилотининг қабул параметрларининг мавжуд илмий ходимлар салоҳияти, моддий-техника базаси, ўқув хоналари ва лабораториялар қуввати ҳамда молиявий ресурслари билан мутаносиб равишда белгилаганлиги, шунингдек, қабул жараёнини самарали ташкил этиш учун зарур ресурсларни молиялаштириш даражаси ўрганилади.

Қабул параметрлари таълим ташкилотининг қуввати, бино ва иншоотлар сиғими, молиявий ресурслари ҳамда моддий-техник базаси имкониятларидан келиб чиқиб белгиланган*
Қабул параметрлари меҳнат бозори эҳтиёжлари, устувор таълим йўналишлари, амалиёт базалари ва илмий салоҳият билан уйғун ҳолда шакллантирилган*
Қабул жараёнларини ташкил этиш ҳамда қабул параметрлари бажарилиши бўйича мунтазам мониторинг олиб борилади
Қабул параметрларининг бажарилиш ҳолати ҳар йили таҳлил қилинади ҳамда натижалар асосида қабул режасига зарур ўзгартиришлар киритилади
Қабул параметрлари илмий-тадқиқотлар, грантлар ва ташқи молиялаштириш манбалари билан узвий боғланган ҳолда режалаштирилган
12. Изланувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишдан четлаштириш ва ўқиш муддатини узайтириш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани ҳамда шаффоф ва адолатли амалга оширилгани.

Изланувчиларнинг қабули, четлаштирилиши ва ўқиш муддатини узайтириш жараёнларининг меъёрий ҳужжатлар асосида шаффоф, адолатли ва жамоатчилик учун очиқлик даражаси ўрганилади.

Изланувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишдан четлаштириш ва ўқиш муддатини узайтириш тартиби таълим ташкилотининг ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган бўлиб, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилади
Қабул жараёни мезонлари, талаблари ва баҳолаш тартиби жамоатчилик учун очиқ эълон қилинган ҳамда барча номзодлар учун тенг имкониятлар яратилган
Изланувчиларни қабул қилиш, ўқишдан четлаштириш ва ўқиш муддатини узайтириш бўйича қарорлар амалдаги тартиб-қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилган
Қабул жараёнида юзага келган эътироз ва шикоятлар бўйича аппеляция тизими фаолият юритади ҳамда унинг натижалари таҳлил қилиниб, жараённи такомиллаштиришда инобатга олинади.
Қабул жараёнида шаффофлик ва ҳисобдорлик таъминланган, қабул қилинган номзодлар ахборот тизимлари орқали оммага эълон қилинган
13. Изланувчиларнинг белгиланган талаблар асосида диссертация ишини тайёрлашнинг якка тартибдаги режаси, ихтисослик бўйича назарий-методологик дастури ишлаб чиқилгани ва тасдиқлангани.

Изланувчиларнинг диссертация ишини белгиланган талаблар асосида босқичма-босқич бажариш учун якка тартибдаги иш режаси ва ихтисослик бўйича назарий-методологик дастур ишлаб чиқилганлиги, тасдиқланганлиги ва илмий фаолияти мониторинг қилинганлиги ўрганилади.

Изланувчилар учун диссертация ишини тайёрлаш бўйича якка тартибдаги иш режаси ишлаб чиқилган ҳамда илмий раҳбар ва таълим ташкилоти раҳбарияти томонидан тасдиқланган*
Ихтисослик бўйича назарий-методологик дастур ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳамда вазифаларнинг бажарилиши мунтазам мониторинг қилинади
Изланувчиларнинг диссертация ишлари бўйича оралиқ ва якуний ҳисоботлар топширилиб борилади
Диссертация иши тайёргарлиги жараёнида илмий семинарлар ва муҳокамалар ташкил этилган
Изланувчиларнинг илмий фаолияти натижалари илмий раҳбар (консультант) ва масъул бўлимлар томонидан баҳоланади ҳамда расмий равишда ҳужжатлаштирилади
14. Республика ва хорижий мамлакатлардаги илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш сектори билан академик мобилликни йўлга қўйилгани.

Изланувчи ва илмий ходимларнинг республика ва хорижий муассасалар билан алмашинувини қўллаб-қувватловчи тизим ташкил этилганлиги ва уни тегишли келишувлар асосида амалга оширилганлиги ўрганилади.

Академик мобилликни тартибга солувчи ички тартиб мавжуд*
Республика илмий ташкилотлари ва ишлаб чиқариш сектори билан амалдаги ҳамкорлик шартномалари мавжуд ҳамда улар асосида академик алмашинув амалга оширилади
Хорижий илмий, таълим ва бошқа нуфузли ташкилотлар билан тузилган меморандумлар, келишувлар ёки шартномалар асосида академик мобиллик дастурлари мавжуд
Академик мобиллик дастурлари доирасида изланувчилар, илмий раҳбарлар (консультант), профессорлар ва илмий ходимларнинг фаол иштироки таъминланган
Академик мобиллик жараёнларида иштирокчиларнинг танланиши, саралаш ва молиялаштириш босқичларида тенг имкониятлар, шаффофлик ва адолат тамойилларига риоя этилган
Мобиллик натижалари бўйича ҳисоботлар ва таҳлиллар юритилади
ИВ. Тадқиқот жараёнини ташкил этиш йўналиши

Илмий изланишларни режалаштириш, бошқариш, баҳолаш ва натижаларини амалиётга татбиқ этиш, шунингдек, изланувчилар учун юқори илмий натижаларга эришишга хизмат қилувчи шароит яратишга қаратилган фаолият баҳоланади.

15. Илмий раҳбарлар (консультант) фаолияти белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани, тасдиқлангани ва юритилиши.

Белгиланган талаблар асосида тартибга солиниб, вазифа ва масъулиятлари аниқланган, самарадорлиги баҳоланадиган ҳамда изланувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимининг ҳолати ўрганилади.

Илмий раҳбарлар (консультант)ни тайинлаш тартиби белгиланган ва ҳужжатлаштирилган*
Илмий раҳбар (консультант)лар зиммасига юклатилган вазифалар аниқ белгиланган, уларнинг фаолиятини баҳолаш ва самарадорлигини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилган*
Илмий раҳбар (консультант)лар фаолияти бўйича йиллик ёки ярим йиллик ҳисоботлар юритилади
Илмий раҳбар (консультант)лар фаолиятининг натижалари бўйича таҳлил ва таклифлар тайёрланади
Илмий раҳбар (консультант)лар учун малака ошириш ва услубий кўмак тизими йўлга қўйилган
16. Диссертация мавзуларининг жамият, иқтисодиёт ва саноатдаги долзарб муаммоларнинг ечимига қаратилгани, олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилгани.

Таълим ташкилотида диссертация мавзуларининг жамият, иқтисодиёт ва саноат муаммоларини ҳал этишга йўналтирилганлиги, илмий натижаларининг амалиётга жорий этилиши ҳамда соҳалар ривожига қўшилаётган ҳиссаси ўрганилади.

Диссертация мавзуларининг жамият, иқтисодиёт ва саноатдаги долзарб муаммоларнинг ечими ва амалий эҳтиёжлари билан мувофиқлаштирилган
Диссертация мавзуларини танлашда манфаатдор ташкилотлар ва ишлаб чиқариш соҳаси билан келишув йўлга қўйилган
Илмий тадқиқот натижалари амалиётда қўлланилган ёки жорий этилган (далолатнома, маълумотнома ёки келишув ҳужжатлари расмийлаштирилган)
Диссертация мавзулари бўйича олинган натижалар илмий ва амалий конференцияларда тақдим этилган
Илмий натижалар бўйича патент, муаллифлик гувоҳномаси ёки лицензия олинган (тегишли соҳалар бўйича)
17. Илмий раҳбарлар (консультант) юкламаларининг белгиланган нормаларига мувофиқ ажратилгани.

Илмий раҳбарлар (консультантлар)га юклама меъёрий ҳужжатлар асосида, изланувчилар сони, ихтисослик йўналиши ва илмий мавзунинг мураккаблигидан келиб чиқиб адолатли тақсимланиши ҳамда унинг ҳисобга олиниши ва назорат қилиниши ҳолати ўрганилади.

Илмий раҳбарлар (консультантлар) юкламаларини белгилаш тартиби ички меъёрий ҳужжат билан тартибга солинган*
Ҳар бир илмий раҳбарга юклама ажратишда белгиланган нормативлар (диссертация сони, вақт меъёри ва вазифалар ҳажми) инобатга олинган
Илмий раҳбарлик юкламаси изланувчилар сонига мутаносиб равишда аниқ ҳисобланган
Илмий раҳбарлар юкламаси тўғрисидаги маълумотлар электрон ёки қоғоз шаклида ҳисобга олинади
Юклама меъёрларидан ортиқча ёки кам ҳолатлар аниқланганда, уларни бартараф этиш механизми белгиланган
18.

 

 

Изланувчиларнинг илмий-тадқиқот натижалари асосида чоп этилган мақола, тезис ва интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ҳужжатларга эгалиги.

Изланувчиларнинг илмий иш самарадорлиги чоп этилган мақолалар, тезислар ва патентлар билан ифодаланиши, натижаларининг янгилиги, амалий аҳамияти ҳамда белгиланган илмий даража талабларига мослик даражаси ўрганилади.

Илмий иш натижасига доир интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ҳужжатлар (патент, гувоҳнома ва ҳ.к.) олинган
Чоп этилган ишлар ва патентлар бўйича маълумотлар таълим ташкилоти электрон ахборот базасига киритилган
Изланувчиларнинг илмий-тадқиқот натижалари илмий янгилик, амалий аҳамият ва илмий даража талабларига мувофиқлиги жиҳатидан экспертиза қилинган ва баҳоланган.
19. Таълим ташкилотида тадқиқотлар натижадорлиги таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилингани.

Илмий-тадқиқот фаолияти натижалари доимий таҳлил қилиниши, муҳокама этилиши ҳамда илмий ишларни такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш тизимининг самарадорлиги ўрганилади.

Илмий-тадқиқот ишлари натижадорлиги бўйича йиллик ёки ярим йиллик таҳлил ҳисоботларини юритувчи мониторинг тизими мавжуд
Таҳлил натижалари илмий кенгаш ёки махсус комиссия йиғилишларида муҳокама қилинган
Муҳокама натижалари асосида илмий фаолиятни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган
Таҳлил жараёнида илмий ишларнинг амалий самарадорлиги ва натижаларнинг татбиқ этилиши инобатга олинган
Илмий фаолият натижалари таҳлили бўйича ҳисоботлар маълумотлар базаси ёки ахборот тизимида сақланади
Илмий фаолият таҳлиллари бўйича ҳисоботлар ва муҳокама натижалари юзасидан ижро назорати йўлга қўйилган
20. Изланувчилар белгиланган шахсий иш режаларининг ўрнатилган тартибда бажарилиши мониторинг қилиб борилгани.

Изланувчиларнинг якка тартибдаги режалари белгиланган талаблар асосида бажарилишини тизимли кузатиш, вазифалар ижроси, муддатларга риоя этиш ва илмий натижалар сифатини таҳлил қилиш тизимининг самарадорлиги ўрганилади.

Якка тартибдаги режаларининг бажарилиши бўйича мониторинг графиги ва назорат тизими йўлга қўйилган
Илмий раҳбарлар томонидан изланувчилар фаолияти бўйича даврий ҳисоботлар тақдим этилади
Изланувчиларнинг якка тартибдаги режаси бажарилиши натижалари бўйича йиғилишлар ёки муҳокамалар ўтказилади
Мониторинг натижалари асосида хулосалар ва тавсиялар тайёрланади
Бажарилмаган вазифалар бўйича тузатув чоралари белгиланган ва ижро назорати амалга оширилади
Мониторинг натижалари таълим ташкилотининг ахборот тизимида ёки махсус журналда расмий тарзда қайд этилади
В. Инсон ресурслари йўналиши

Таълим ташкилоти кадрлар салоҳиятини, педагог ва раҳбар ходимларнинг малакаси, илмий даражаси ҳамда касбий ривожланишини баҳолаш орқали таълим сифати ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган фаолият баҳоланади.

21. Илмий раҳбар (консультант)лар фаолиятининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ва уларнинг раҳбарлигида сўнгги уч йилда битирган изланувчиларнинг ўз вақтида ҳимоя қилганлари салмоғи.

Белгиланган талаблар асосида баҳоланган ҳолда, сўнгги уч йилда раҳбар (консультант)лик қилган изланувчиларининг диссертацияларини белгиланган муддатларда ҳимоя қилганлик даражаси орқали илмий раҳбарларнинг самарадорлиги ўрганилади.

Илмий раҳбарлар (консультантлар) фаолияти учун белгиланган талаб ва меъёрлар мавжуд*
Ҳар бир илмий раҳбар бўйича раҳбарлик қилган изланувчилар рўйхати шакллантирилган
Илмий раҳбарлар кесимида изланувчиларнинг сўнгги уч йилдаги ҳимоя қилганлик ҳисоботи юритилган
Изланувчиларнинг белгиланган муддатларда ҳимоя қилганлар салмоғи ҳисобланган
Илмий раҳбарлик самарадорлиги бўйича таҳлил йўлга қўйилган
Илмий раҳбарлик фаолияти натижалари коллегиал органининг йиғилишларида муҳокама қилинган
Натижалар асосида самарали фаолият кўрсатган илмий раҳбарлар рағбатлантирилган ёки тегишли чоралар кўрилган
22. Таълим ташкилотларида фаолият юритаётган фан докторларининг илмий раҳбарлик (консультантлик)ка жалб этилгани.

Таълим ташкилотида фан докторларининг илмий раҳбар (консультант) сифатида жалб этилиши, уларнинг илмий салоҳиятидан оқилона фойдаланиш ва изланувчиларнинг илмий изланишларига самарали йўналтириш жараёнлари ўрганилади.

Таълим ташкилотида фаолият юритаётган фан докторларнинг ихтисосликлар кесимидаги илмий раҳбар(консультант)лик кўрсаткичларининг улуши юқори даражада*
Илмий раҳбар (консультант) сифатида фаолият юритаётган фан докторларининг ихтисослиги ва изланувчи йўналиши ўртасидаги мувофиқлик таъминланган*
Илмий раҳбар (консультант)ликка жалб этиш бўйича белгиланган меъёр ва талаблар мавжуд
Фан докторларининг илмий раҳбарлик фаолияти натижалари бўйича таҳлил ёки ҳисобот юритилган
Илмий раҳбар (консультант)ликка фаол жалб этилган фан докторлари рағбатлантирилган
23. Илмий раҳбар (консультант)лар таркибининг сифат кўрсаткичлари ҳамда уларнинг илмий-ташкилий фаолияти натижадорлиги.

Илмий раҳбар (консультант)ларнинг малакаси, илмий салоҳияти ва ташкилий фаолияти натижадорлиги илмий даража, унвон, нашрлар, патентлар ҳамда лойиҳаларда иштироки асосида баҳоланади.

Илмий раҳбар (консультант)ларнинг сўнгги 3 йилдаги чоп этилган илмий нашрлари меъёрий ҳужжатлар билан тасдиқланган
Илмий раҳбар (консультант)ларнинг амалга оширган илмий-лойиҳавий ва инновацион ишларда иштироки таъминланган
Илмий раҳбар (консультант)лар иштирокида ихтиро ёки селекция ютуғи (патент), шунингдек, салмоқли илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори ва халқаро тизимга кирган илмий журналларда мақолалар (белгиланган талабда) билан ҳимоя қилинган ишланмалар мавжуд
Илмий раҳбар (консультант)лар фаолияти самарадорлиги бўйича йиллик баҳолаш натижалари мавжуд
Илмий раҳбар (консультант)лар илмий ва ташкилий фаолияти натижалари асосида рағбатлантирилган ҳолатлари мавжуд
24. Илмий раҳбар (консультант)лар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг йўлга қўйилгани ва шу асосида моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг ташкил этилгани.

Таълим ташкилотида илмий раҳбар (консультант)лар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилганлиги, баҳолаш натижалари асосида моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари амалга оширилиши ўрганилади.

Илмий раҳбарлар фаолиятини баҳолаш мезон ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган*
Баҳолаш жараёнини амалга ошириш тартиби (даврийлиги, масъул тузилмалар) белгиланган
Илмий раҳбарлар фаолияти бўйича йиллик ёки ярим йиллик баҳолаш натижалари мавжуд
Баҳолаш натижалари асосида рағбатлантириш ёки таклифлар киритиш амалиёти йўлга қўйилган
Илмий раҳбарлар самарадорлиги бўйича моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими амалда
Илмий раҳбарлар баҳолаш натижалари таҳлил қилиниб, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чоралари ишлаб чиқилган
25. Ўз вақтида ҳимоя қилмаган тадқиқотчилар билан олиб борилган ишлар, назорат тадбирлари ва самарадорлиги, илмий раҳбар ҳамда маслаҳатчиларга чоралар кўрилгани.

Диссертациясини ўз вақтида ҳимоя қилмаган изланувчилар билан тизимли иш олиб бориш, назорат тадбирларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш ҳамда илмий раҳбар (консультант) ва маслаҳатчиларга нисбатан тегишли чоралар белгилаш жараёнлари ўрганилади.

Ҳимоя муддатини ўтказиб юборган изланувчилар рўйхати ва улар бўйича таҳлил юритилган
Ўз вақтида ҳимоя қилмаган изланувчилар билан олиб борилган тушунтириш, маслаҳат ва ёрдам тадбирлари мавжуд
Илмий раҳбар ва маслаҳатчиларнинг масъулиятини баҳолаш ёки уларга нисбатан чоралар кўриш амалиёти мавжуд
Тадқиқотчилар билан индивидуал режа ёки қайта иш режаси ишлаб чиқилганлиги ва бажарилиши назорат қилинган
Назорат тадбирлари натижалари бўйича таҳлил ёки хулоса ҳужжатлари мавжуд
Ўз вақтида ҳимоя қилмаган изланувчилар улуши йиллар кесимида таҳлил қилиниб, самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган
ВИ. Илмий-тадқиқот ишлари йўналиши

Илмий раҳбар(консультант) ва изланувчилар салоҳиятини ошириш, илмий натижаларни амалиётга жорий этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда зарур инфратузилма ва мониторинг тизимлари самарадорлигини таъминлашга қаратилган фаолият баҳоланади.

26. Халқаро миқёсда ва республика миқёсидаги илмий-методик ва амалий анжуманлар ўтказилгани.

Илмий тадқиқот самарадорлигини ошириш ва ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида халқаро ҳамда республика миқёсида илмий-методик ва амалий анжуманларни мунтазам ташкил этиш жараёни ўрганилади.

Таълим ташкилоти томонидан халқаро ва республика миқёсидаги анжуманлар ўтказилган
Анжуманлар йўналиши ва мавзулари илмий-тадқиқот йўналишларига мос
Анжуманларда илмий изланувчилар, профессор-ўқитувчилар, ходимлар, тизим ташкилотлари ва хорижий ташкилотлар иштирок этган
Анжуман материаллари (тезислар, мақолалар тўплами) нашр этилган
Хорижий ва маҳаллий илмий муассасалар билан ҳамкорликда анжуманлар ташкил этилган
Анжуманлар натижаси бўйича қабул қилинган қарорлар, тавсиялар ёки амалий таклифлар мавжуд
Анжуманларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигига таъсири бўйича таҳлил ёки ҳисобот мавжуд
27. Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишда корхона ва ташкилотлар билан тадқиқот натижаларини татбиқ этиш йўналишида ҳамкорлик йўлга қўйилгани.

Тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш мақсадида маҳаллий ва хорижий корхона ҳамда ташкилотлар билан илмий ҳамкорлик йўлга қўйилиб, инновацион лойиҳалар ва тажриба-синов ишлари амалга оширилиши ўрганилади.

Корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича имзоланган шартномалар ва амал қилиш муддатлари мавжуд
Ҳамкор ташкилотлар иштирокида амалга оширилган илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар мавжуд
Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқаришга жорий этилган илмий ечимлар ёки технологиялар мавжуд
Илмий натижаларни татбиқ этиш бўйича далолатномалар, баённомалар ёки тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
Ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган илмий анжуманлар, семинарлар ёки тақдимотлар мавжуд
Татбиқ қилинган илмий натижаларнинг иқтисодий, технологик ёки ижтимоий самарадорлиги бўйича таҳлил ёки ҳисобот мавжуд
28. Маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Сcопус, Wэб оф Сcиэнcэ ёки бошқа умумеътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) фойдаланиш имкониятларининг яратилгани.

Таълим ташкилотида маҳаллий ва халқаро илмий ахборот базаларидан фойдаланиш имкониятлари яратилганлиги, улардан самарали фойдаланишни таъминловчи инфратузилма ва ахборот ресурслари мавжудлиги ҳамда илмий натижаларнинг халқаро миқёсда эътироф этилишини қўллаб-қувватлаш ҳолати ўрганилади.

Таълим ташкилотида Сcопус, Wэб оф Сcиэнcэ ёки соҳавий умумеътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш имконияти мавжуд
Илмий маълумотлар базаларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқилган
Тадқиқотчилар ва изланувчилар учун маълумотлар базаларига кириш имконияти яратилган (ИП манзил, логин, корпоратив аккаунт орқали)
Ахборот ресурсларидан фойдаланиш бўйича ўқув-семинарлар ва тренинглар ўтказилган
Илмий мақолаларнинг Сcопус, Wэб оф Сcиэнcэ ва бошқа индексацияланган журналларда чоп этилган
Илмий маълумотлар базаларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича таҳлил ёки ҳисобот юритилган
Ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича режа ёки ҳамкорлик шартномалари мавжуд
29. Илмий-ноширлик фаолиятида кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ахборот тизимининг жорий этилгани ҳамда доимий ҳисоботларнинг юритилиши.

Таълим ташкилотида плагиатни аниқлаш бўйича ахборот тизими жорий этилганлиги, илмий ишлар мунтазам текширилиб борилиши, натижалар асосида ҳисоботлар юритилиши ва зарур чоралар кўрилиши ўрганилади.

Таълим ташкилотида плагиатни аниқлаш тизими жорий этилган*
Кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ички тартиб ёки йўриқнома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган
Барча диссертация, илмий мақола ва тезислар ушбу тизим орқали текширилиши йўлга қўйилган
Текширув натижалари бўйича расмий ҳисоботлар шакллантирилиб, маълумотлар базасида сақланади
Плагиат ҳолатларини таҳлил қилиш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси мавжуд
Илмий ишларнинг ўртача ўхшашлик фоизи ва тенденциялари бўйича йиллик таҳлил ҳисоботлари тайёрланган
ВИИ. Тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш йўналиши

Тадқиқотчиларнинг фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилиш, таълим ва карьера бўйича маслаҳат ва қўллаб-қувватлаш хизматларини ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли тадқиқотчилар учун шарт-шароит яратиш ҳамда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган фаолият баҳоланади.

30. Таълим хизматлари юзасидан тадқиқотчиларнинг фикр-мулоҳазаларини мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани.

Таълим ташкилотида тадқиқотчиларнинг таълим сифати ҳақидаги фикр-мулоҳазалари мунтазам ўрганилиб, уларнинг натижалари асосида таълим жараёнини такомиллаштириш чораларининг кўрилиши ўрганилади.

Тадқиқотчилар қониқишини аниқлашга қаратилган мунтазам сўровномалар ўтказилади
Фикр-мулоҳазаларни йиғишда онлайн ва анъанавий усуллардан фойдаланилади
Тадқиқотчилар фикрларини таҳлил қилиш бўйича масъул комиссия ёки гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган
Сўров натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрланади ва раҳбариятга тақдим этилади
Фикр-мулоҳазалар асосида аниқ такомиллаштириш чора-тадбирлари режалаштирилган
Қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалий натижалари мониторинг қилинади
Тадқиқотчиларни сўров натижалари ва кўрилган чоралар ҳақида хабардор қилиш тизими мавжуд
Фикр-мулоҳазаларни ўрганиш натижалари таълим жараёнларини такомиллаштиришда инобатга олинади
31. Тадқиқотчилар учун илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўйича ўқув-методологик тренинглар ташкил этилгани.

Таълим ташкилотида илмий-тадқиқот фаолиятини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўқув-методологик тренинглар, семинарлар ва мастер-класслар мунтазам ташкил этилгани ҳамда уларнинг натижадорлиги ўрганилади.

Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўйича ўқув-методологик тренинглар режаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган
Охирги 3 йилда тадқиқотчилар учун мунтазам равишда тренинглар, семинарлар ёки мастер-класслар ўтказилган
Тренинглар дастури илмий-тадқиқот методологияси, ахборот базаларидан фойдаланиш ва академик ёзишмаларни қамраб олган
Тренингларда тадқиқотчилар, илмий раҳбарлар ва ташқи экспертлар иштирок этган
Тренинглар самарадорлиги бўйича иштирокчилар фикр-мулоҳазалари ва таҳлил ҳисоботлари мавжуд
Тренинглар натижасида илмий-тадқиқот фаолиятида фаоллик ошгани ҳақида таҳлил маълумотлари шакллантирилган
32. Тадқиқотчиларга етарли даражада тадқиқот олиб бориш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш хизматларининг ташкил этилгани.

Таълим ташкилотида тадқиқотчиларга илмий, ижтимоий ва психологик йўналишларда маслаҳат ҳамда қўллаб-қувватлаш хизматлари кўрсатилгани, карьера хизматлари фаолиятининг самарадорлиги мунтазам мониторинг қилиниб, такомиллаштириб борилгани ўрганилади.

Тадқиқотчиларни ижтимоий, академик ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича хизматлар мавжуд
Тадқиқотчилар учун маслаҳат бериш (консалтинг) тизими йўлга қўйилган
Академик маслаҳатчилар фаолияти самарали ташкил этилган
Ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам чоралари тизимли амалга оширилади
Тадқиқотчилардан олинган фикр-мулоҳазалар асосида хизматлар фаолияти такомиллаштирилган
33. Тадқиқотчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги.

Таълим ташкилотида тадқиқотчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шикоят ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича аниқ тартиб ҳамда самарали мониторинг тизими мавжудлиги, уларнинг натижалари асосида такомиллаштириш чоралари кўрилгани ўрганилади.

Тадқиқотчилар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш тартиби белгиланган
Шикоят ва мурожаатларни қабул қилиш тизими йўлга қўйилган
Мурожаатлар ва шикоятларни қабул қилиш учун очиқ ахборот каналлари (онлайн/ анъанавий) мавжуд
Тадқиқотчилар мурожаатларини кўриб чиқиш муддати ва тартибига риоя қилинади
Шикоятлар ва мурожаатлар бўйича қарорлар расмий равишда ҳужжатлаштирилган
Мурожаатлар натижалари таҳлил қилиниб, тизимли чоралар кўрилган
Тадқиқотчилар ҳуқуқлари ва мурожаат қилиш имкониятлари ҳақида хабардорликни ошириш ишлари амалга оширилган
ВИИИ. Моддий-техник таъминот йўналиши

Таълим жараёни учун зарур бинолар, лабораториялар, амалий машғулот хоналари, кутубхона ва АКТ инфратузилмаси докторантура таълим дастури талабларига мос жиҳозланганлиги, доимий янгиланиб бориши, тадқиқотчилар эҳтиёжи ва меҳнат бозори талабларига жавоб бериши ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятини таъминлашга қаратилган фаолият баҳоланади.

34. Илмий-экспериментал лаборатория ва майдонлар билан таъминланганлик даражаси, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллар ва бошқалар билан таъминлангани ва улардан фойдаланилиши ҳолати.

Тадқиқот фаолиятини самарали таъминлаш учун етарли даражада шарт-шароитлар мавжудлиги, замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарь, техника ва сарф материаллари билан таъминланганлик ҳамда улар изланувчилар ва тадқиқотчилар томонидан самарали фойдаланилаётганлиги ҳолати ўрганилади.

Илмий-тадқиқот фаолияти учун махсус илмий-экспериментал лабораториялар ва майдонлар мавжуд*
Лабораториялар ва илмий майдонлар замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарлар билан жиҳозланган*
Асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати, калибровка ва хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган
Лабораториялардаги жиҳозлардан докторантлар, мустақил изланувчилар ва профессор-ўқитувчилар фойдаланиш имконияти мунтазам таъминланган
Илмий фаолият учун хомашё, материал ва реактивлар билан таъминлаш тизими мавжуд ва мунтазам янгиланиб борилади
35. Тадқиқот олиб бориш учун зарур бўлган амалиёт базалари ва лабораториялари мавжудлиги ёки саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани.

Докторантура таълим дастурлари талабларидан келиб чиқиб, илмий тадқиқотлар ва лойиҳаларни ташкил этиш учун зарур базалар ва лабораториялар мавжудлиги, амалиёт имкониятларини кенгайтириш мақсадида саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги ўрганилади.

Илмий тадқиқотлар учун зарур база ва инфратузилма мавжуд
Ихтисосликларига мос лабораториялар фаолият кўрсатади
Лаборатория жиҳозлари иш ҳолатида ва доимий янгиланиб борилади
Илмий тадқиқотлар ва стажировкалар учун саноат ҳамкорлари билан шартномалар қилинган
Саноат ҳамкорлари билан ўзаро ҳамкорликни баҳоловчи механизм мавжуд
Тадқиқот натижаларининг таҳлиллари таълим жараёнини такомиллаштириш учун қўлланилади
36. Ихтисослик хусусиятидан ва изланувчилар сонидан келиб чиқиб тадқиқот соҳаси бўйича илмий манбаларнинг мавжудлиги ва электрон ресурслар билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани.

Изланувчилар сони ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб, тадқиқот соҳасига оид илмий манбалар, адабиётлар, электрон маълумотлар базалари ҳамда ахборот ресурслари етарли даражада мавжуд бўлиши ва белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганилади.

Ихтисослик йўналишлари бўйича замонавий илмий манбалар фонди мавжуд
Изланувчилар учун илмий журналлар, диссертациялар ва статистик маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилган
Таълим ташкилотида илмий электрон кутубхона фаолият кўрсатади*
Илмий манбалар ва электрон ресурслар доимий янгиланиб борилади ва изланувчилар эҳтиёжига мослаштирилган
Изланувчилар ва илмий раҳбарлар томонидан электрон базалардан фойдаланиш фаолияти юритилиб, статистик таҳлил қилинади
Ахборот-таълим муҳитида фойдаланувчилар учун йўриқнома ва қўлланмалар ишлаб чиқилган ҳамда амалда қўлланилади
37. Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани.

Ногиронлиги бўлган тадқиқотчилар учун бинолар, хоналар ва жиҳозлар мослаштирилганлиги, махсус ўқув материаллари ҳамда ахборот-коммуникация воситалари орқали тенг имкониятлар яратилганлиги ҳолати ўрганилади.

Таълим ташкилотида пандус, лифт ва махсус ҳожатхоналар мавжуд
Таълим ташкилотига кириш ва ҳаракатланиш қулайлиги таъминланган
Audiториялар имконияти чекланганлар учун махсус ускуналар билан жиҳозланган
Таълим ташкилотида махсус ўқув материаллари (брайл ёки аудио материаллар) мавжуд
Махсус ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда ёрдамчи воситалари жорий этилган
Имконияти чекланган тадқиқотчилар учун индивидуал таълим олиш режаси тузилган

 

Изоҳ.*Мажбурий бўлган индикаторлар.

 

Лойиҳага овоз бериш жараёнлари жорий йилнинг 29 ноябрь куни якунланади.

 

Аввалроқ, «Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида» қарор лойиҳаси эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.