Хабарингиз бор, «Менинг мактабим» лойиҳасининг 2025/2026-ўқув йилидаги 1-босқичи доирасида овоз бериш босқичи ўз якунига етди.
Овоз бериш босқичи давомида жами 111 270 та лойиҳага ўқувчилар томонидан 310 926 та овоз берилган.
«Очиқ буджет» порталида «Менинг мактабим» лойиҳасининг 2025/2026-ўқув йилидаги 1-босқичи ғолиблари эълон қилинди.
Бунга кўра, умумий қиймати 259 153 млн сўмни ташкил этган 14 745 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
